№
|
Тадбир номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Муддати
|
Масъуллар
|
I. Умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш
|
1.
|
Ўқувчиларни мустақил ва онгли касб танлашларига, ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга ва келажак мақсадларини белгилашига кўмаклашишни ташкил этиш.
|
1. Умумий ўрта таълим муассасаларида 7-11-синф ўқувчилари учун касб-ҳунарга йўналтириш тўгаракларини ташкил этиш учун машғулотлар дастури ва ишланмаларини ишлаб чиқиш.
2. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тўгарак машғулотлари дастури ва ишланмаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.
3. Тасдиқланган тўгарак машғулотлари дастури ва ишланмалари асосида умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш тўгаракларини ташкил этиш.
|
2020 йил
октябрь
2020 йил
15 октябрь
Ўқув йили давомида
|
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими
Умумий ўрта таълим муассасалари
|
2.
|
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-11-синф ўқувчиларида касблар ҳақидаги билимларини ошириш, касб танлашларига кўмаклашиш, уларда касбий мотивацияни шакллантириш ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Касблар ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш.
|
1. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Касблар ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тасдиқланган тартибни амалиётга жорий этиш бўйича халқ таълими бўлими психолог-методист ва методистлар учун вебинар ўтказиш.
2. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Касблар ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби асосида ҳар ойликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Унда:
- ўқувчилар иштирокида фан ўқитувчилари томонидан касб-ҳунарга йўналтириш мавзусида “Очиқ дарс” машғулотларини ўтказиш;
- ёшлар етакчиси бошчилигида ўқувчилар билан деворий газеталар тайёрлаш ва мактабда кўргазма ташкил этиш;
- синф раҳбарлари, ёшлар етакчиси, ота-оналар кузатув кенгаши билан биргаликда ўз ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, профессионал таълим муассасалари ва шу каби бошқа ташкилотларга экскурсиялар ташкил этиш;
- мактабда касблар ҳақида маълумот берувчи китоблар, журналлар, газеталар ва бошқа оммавий ахборот воситаларини ярамаркасини ташкил этиш;
- касб-ҳунарга оид мавзуларда 7-8-синф ўқувчилари учун диктант, ижодий баён, 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида “Мен орзу қилган касб”, “Мен танлаган касбнинг келажак ҳаётимдаги ўрни” ва бошқа шу каби мавзуларда иншолар танловини ташкил қилиш;
- таълим муассасаси психологи ўқувчиларни ёш ҳусусиятларини инобатга олиб мустақил ва онгли касб танлашларига қаратилган касбий ва психологик методикаларни ҳамда тренинг машғулотларни ўтказиш.
|
2020 йил
октябрь
Ўқув йили давомида тасдиқланган жадвал асосида
|
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими
Халқ таълими бўлими, умумий ўрта таълим муассасалари тегишли ва ташкилотлар билан ҳамкорликда
|
3.
|
Таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг самарадорлигини оширишда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўқувчиларга “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича касб-ҳунар сирларини ўргатиш.
|
1. “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва малакаларини ошириш бўйича йўриқномани амалиётга жорий этиш бўйича халқ таълими бўлими психолог-методист ва методистлар учун вебинар ўтказиш.
2. Умумий ўрта таълим муассасаларида “Устоз-шогирд” анъанасини ташкил этиш чораларини кўриш. Унда:
- 10-11-синф ўқувчиларининг ота-оналарини касби ва иш жойлари тўғрисида маълуумотлар базасини шакллантириш;
- Йўриқнома асосида ота-оналарнинг розилиги билан ўқувчиларни шогирдликка бириктириш;
- Кузатув кенгаши ва МФЙ ҳамкорлигида ўқувчиларни хавфсизлиги нуқтаий назардан доимий назоратини олиб бориш, ота-оналари билан доимий алоқада бўлиш.
|
2020 йил
октябрь
Ҳар ўқув йили давомида
|
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими
Халқ таълими бўлими, умумий ўрта таълим муассасалари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда
|
4.
|
Ўқувчиларга замонавий касблар ҳақида маълумотлар бериш, уларни таништириш, тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш, замонавий касбларни эгаллаш бўйича республикамизда жорий этилган лойҳаларда фаол иштирок этишларини ташкил этиш.
|
1. Республикамизда кенг кўламда бошланган “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси ҳақида 10-11-синф ўқувчиларини таништириш.
2. “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси доирасида uzbekcoders.uz платформасида 10-11-синф ўқувчиларини ўқишини ташкил этиш.
3. Ушбу лойиҳа доирасида юқори синф ўқувчиларини “Келажак касбларни эгалла” шиори асосида дастурлаш тилларига ўргатиш.
|
Лойиҳа доирасида
2020 йил октябрь ойидан бошлаб
ўқув йили давомида
|
Халқ таълими бўлимининг АКТ шўъбаси билан ҳамкорликда методистлар, умумий ўрта таълим муассасаларининг информатика ўқитувчилари, ёшлар етакчиси, психологи
|
5.
|
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Келажакка интилиб”, “Ҳаётга йўл”, “Касбим–фахрим” ва шу каби мавзуларда иншолар танловини ўтказиш.
|
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини Низомини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
2. Тасдиқланган Низом асосида мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказиш.
3. Мактабда энг яхши деб топилган иншоларни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва эсдалик совғалари билан тақдирлаш.
|
2021 йил январь
2021 йил апрель
|
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими
Умумий ўрта таълим муассасаларининг она тили ва адабиёти ўқитувчилари, ёшлар етакчиси, психологи
|
6.
|
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари ўқишни тамомлагандан сўнг қайси таълим муассасасида ўқишни давом эттириши бўйича ҳохиш-истакларини аниқлаш учун “Сўровнома” ўтказиш.
|
1. Республикамизда мавжуд касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва академик лицейлар ҳақида маълумотлар бериш.
2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида сўровномалар ўтказиш ва уларга тавсиялар бериш
|
Ўқув йили давомида
2021 йил
февраль ва
апрель
|
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими,
Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоят ХТБлари, Халқ таълими бўлимлари, умумий ўрта таълим муассасалари
|
|