Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси


II. Ўқувчиларни касбий қизиқиши, лаёқати ва мойилликларини аниқлаш бўйича психологик-педагогик диагностикалар


Download 22.77 Kb.
bet2/2
Sana08.03.2023
Hajmi22.77 Kb.
#1250827
1   2
Bog'liq
1-Чора-тадбир буйрукка 1-илова

II. Ўқувчиларни касбий қизиқиши, лаёқати ва мойилликларини аниқлаш
бўйича психологик-педагогик диагностикалар


7.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-11-синф ўқувчиларини психологик-педагогик диагностика методикалари асосида туғма мойиллиги, қизиқиши, лаёқати ва қобилиятларини эрта ёшдан аниқлаш, уларга ўзлари танлаган касбларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тушунчаларни сингдириб бориш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида психологик-педагогик диагностик методикаларни “Касбим-келажагим” ягона ахборот онлайн платформасига жойлаштириш.
2. “Касбим-келажагим” ягона ахборот онлайн платформасига жойлаштирилган психологик-педагогик диагностик методикалардан ўқувчилар амалда фойдаланишлари учун халқ таълими бўлими психолог-методист ва методистларга вебинарлар ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими

8.

Ўқувчиларни касбий қизиқиши, лаёқати ва мойилликларини аниқлаш бўйича психологик-педагогик методикаларни “Касбим-келажагим” номли ягона ахборот платформаси орқали ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш ва ўқувчиларга тавсиялар бериш.

1. 7-синфлар учун “Темпераментни аниқлаш” тести, 8-синфлар учун “Мулоқотчанликнинг даражасини аниқлаш” тести, 9-синфлар учун “Шахс йўналганлигини аниқлаш” методикаси, 10-синфлар учун “Ўқув мотивациясининг йўналганлигини диагностика қилиш”, 11-синфлар учун “Айзенкнинг шахс сўровномаси”ни ўтказиш.

2020 йил октябрь

Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва методик таъминот бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ, Тошкент шаҳар ва вилоят ХТБлари, Туман (шаҳар) ХТБ, умумий ўрта таълим муассасалари

2. 9-, 10-, 11-синфларда “Ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини аниқлаш” тестини ўтказиш.

2020 йил ноябрь

3. 7-синфлар учун “Ташкилотчилик қобилиятини аниқлаш” тести, 8-синфлар учун “Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш” сўровномасини ўтказиш.

2020 йил декабрь

4. 9-синфлар учун “Касб танлаш мотивини аниқлаш” методикаси, 11-синфлар учун “Касб типларини аниқлаш” методикасини ўтказиш.

2021 йил февраль

5. 7-синфлар учун “Касб типларини аниқлаш” методикаси, 8-синфлар учун “Ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш” методикаси, 9-, 10-, 11-синфларда “Қизиқишлар харитаси” методикасини ўтказиш.

2021 йил апрель

Download 22.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling