1-мавзу. Тарбия фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти


Download 350.92 Kb.
bet8/9
Sana09.06.2023
Hajmi350.92 Kb.
#1468812
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу 2

3.Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг мазмун-моҳияти
Кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида маънавий таназзулнинг асосий омиллари бўйича қатор изланишлар олиб боришди, ҳар хил қизиқарли таҳлилий маълутолар асосланди, лекин буларнинг ичида одамни ташвишга соладиган бир қараганда эътиборсиздек туйиладиган, лекин оқибати таназзулга, жаҳолатга олиб борадиган бир омил, яъни оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик иллати миллатнинг маънавий танназулининг асоси десак ҳечам муболаға бўлмайди.
Бугун бутун дунёда инсон капитали учун кураш, энг катта сармоя фарзандни яхши билимли бўлишига, тарбиясига тикилаётган бир вақтда бизда фарзанд тарбиясига эътиборсизлик иллат ва таҳдиди кучайиб бормоқда. Оилада фарзанд тарбиясига эътиборсизлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарорида ички таҳдид сифатида қайд қилиниб, мазкур таҳдидга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш вазифаси қўйилди.
Юқоридаги масалани нечоғлик хавотирли ва долзарблиги тўғрисидаги мулоҳазаларни асослашда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш, баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаб, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш ва зарур мақсадли ва манзилли тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси” ҳамда “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” асосида жойларда ўтказилган сўровлар натижаларидан мисоллар келтириш мумкин. Жумладан, мазкур ташхис ишларида аҳоли орасида Ота-оналарнинг фарзандига яхши тарбия бериши учун нима ҳалақит бераяпти деб ўйлайсиз? деб берилган саволга Навоий (60%), Жиззах (57,4%), Сирдарё (57%), Самарқанд (53%), Бухоро (44%) вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида (50%) ота-оналар тарбия методларини билмайди ва тарбиядаги оиланинг масъулиятини англамаслиги деб жавоб беришган, бу кўрсаткичлар ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига эътибор борасида масалани жиддий ўйлаб кўришларини тақазо қилади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар тарбиясига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 23 август куни бўлиб ўтган халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таълим ва тарбиянинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Мазкур йиғилишда Давлатимиз раҳбари ёш авлод тарбияси, одоб-ахлоқи ҳақида тўхталиб, “Мактаб - бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Бу масалани давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак. Мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди”, - дея алоҳида таъкидлади. 
Дарҳақиқат, узоқ йиллар давомида тарбия болалар таълимдан бўш вақтида амалга ошириладиган қўшимча юкламага – иккинчи даражали ишга айланиб, узуқ-юлуқ жараён бўлиб келганлиги ҳамда жамиятнинг педагогик маданияти пасайиб, мактабгача таълим, мактаб педагоглари, ота-оналарнинг тарбияга оид педагогик-психологик билимлари замон талабларига жавоб бермай қолди. Тарбияда йўл қўйилган хатолар асоратлари кундалик ҳаётда, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. 
Шундай бир вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 3 майдаги ПҚ 4307-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1059-сонли қарорининг чиқиши бу миллат келажаги, миллат маънавий тараққиёти учун бир ўзига ҳос тарихий воқелик бўлди. Мазкур концепция 8 та боб ва маънавий тарбиянинг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган 61 та мақсадли ва манзилли табирлар режасидан иборат бўлиб, унинг амалга оширилиши 4 босқичдан иборат бўлади.
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг асоси миллий тарбиямиз, Унсур Ул Маолий Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Абу Наср Фаробий, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат каби улуғ мутафаккирларимизнинг маънавий-илмий меросига асосланган. Айни вақтда дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибасида синовдан ўтган замонавий тарбия технологияларидан фойдаланиш Концепциянинг замон билан ҳамнафаслигига хизмат қилади.
... ҳамма нарса тарбияга боғлиқ. Тарбия ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидур”, деган эди миллий педагогикамизнинг буюк дарғаси Абдулла Авлоний. Концепция ана шу ҳикматга ҳамоҳанг бўлиб, унда фарзандларимизда миллий юксалишимиз учун энг зарур фазилатлар: Ватанга садоқат, тадбиркорлик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик болаликдан бошлаб босқичма-босқич ривожлантириб борилади. Вояга етган ўғил-қизларимиз мустақил ҳаётга ана шу фазилатлари билан кириб борадилар. Бу фазилатлари уларнинг ўзларини ҳам, халқимизни ҳам бахтли, фаровон қилади.
Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси ўзида дунё педагогик тажрибаси ва ютуқларини мужассам этганлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, Европа Иттифоқининг тарбиявий тавсиялари, АҚШ тажрибасидан шахс эркинлиги, тадбиркорлик, муваффақиятга эришишга интилиш, Жанубий Кореяда ёшлар онгига урф-одатлар, ахлоқий идеалларни сингдириш, Япониянинг “характерни шакллантиришга йўналтирилган таълим”, Хитойнинг яхшилик, тўғрилик, поклик, донолик ва ишончлилик каби фазилатларни тарбиялашга қаратилган педагогик тажрибалари ўрганилган.
Концепцияда Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини замонавий асосда илмий-технологик ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уни бугунги кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенциялар, фазилатлар асосида шакллантириш ишига катта аҳамият берилган. Бунинг учун оила, мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорликни янги даражага кўтарилади.

Download 350.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling