1-мавзу: Тарих ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифалари Режа


Download 28.81 Kb.
bet1/3
Sana14.02.2023
Hajmi28.81 Kb.
#1198022
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу


1-мавзу: Тарих ўқитиш методикасининг мақсад ва вазифалари
Режа:
1.1. Тарих ўқитиш методикасининг предмети ва унинг вазифалари.
1.2. Тарих ўқитиш жараѐнининг таркибий қисмлари ва улар ўртасидаги алоқалар
1.3. Тарих ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Таянч иборалар: методика, тарих ўқитиш методикасининг илмий таҳлил усуллари, тарих ўқитиш жараѐнининг таркибий қисмлари, кузатиш методи, тажриба методи
1.1. Тарих ўқитиш методикасининг предмети ва унинг вазифалари
Методика - педагогика фани соҳасида маълум ўқув фанни ўқитиш қонуниятларини тадқиқ килади.Фанни ўқитиш методикаси – таълим тизимида ушбу ўқув фанининг аҳамияти ва ўрнини белгилайди, унинг вазифалари, ўқитиш мазмуни ва ҳажмини аниқлайди, ушбу фан бўйича қўлланилаѐтган усул, шакл ва воситаларини ўз ичига олади.
Тарих ўқитиш методикаси илмий педагогик фан бўлиб, ўқитиш жараѐнининг самарадорлиги ва сифатини оширишга йўналтирилиб, у ўқувчиларга тарихдан пухта билим бериш, уларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш ва камол топтиришда тарих курсининг мақсади, таълим-тарбия вазифалари, мазмуни, метод ва усулларини ҳамда тарих ўқитишнинг энг муҳим воситаларини белгилаб беради. Тарих ўқитиш методикасининг асосий фан сифатида ўрганишдан кўзда тутилган мақсад, тарих ўқитишнинг илмий асослари билан қуроллантиришдан иборат.
Тарих ўқитиш методикаси – тарих таълим тизимида ушбу ўқув фанининг аҳамияти ва ўрнини белгилайди, унинг вазифалари, ўқитиш мазмуни ва ҳажмини аниқлайди, ушбу фан бўйича қўлланилаѐтган усул, шакл ва воситаларини ўз ичига олади.
Таълим тизимида тарих фанининг ўқитилиши ва ўқитиш жараѐнининг ўрганилиши тарих ўқитиш методикасининг предметини ташкил этади. Ўқитиш жараѐнининг объектив суратда амал қиладиган ўз қонуниятлари бор. Уларни билиб олиш ва таълим-тарбия жараѐнида бу қонуниятларга амал қилиш, улардан оқилона фойдаланиш таълим тизимида тарих ўқитишни илмий асосда олиб боришнинг муҳим шартидир.
Тарих ўқитиш методикаси тадқиқ этадиган, ўқувчиларнинг пухта ва мукаммал билим олиши ва амалда суяниши керак бўлган тарих ўқитишнинг умумий қонуниятлари нималардан иборат ва улар таълим жараѐнида қандай намоѐн бўлишини ўрганади.
1.2. Тарих ўқитиш жараѐнининг таркибий қисмлари ва улар ўртасидаги алоқалар
Тарих ўқитиш жараѐнининг таркибий қисмлари (мақсади, мазмуни, ўқитишнинг метод ва усуллари, натижалари) ўртасидаги қонуниятли алоқалар қуйидагича намоѐн бўлади: таълим тизими мақсади, таълим-тарбия вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши ўқитишнинг мазмунига, ғоявий-сиѐсий ва назарий жиҳатдан пишиқ бўлишига боғлиқ бўлганидек, ўқувчиларнинг тарих курсини ўзлаштириш даражаси ҳам ўз навбатида ўқитишнинг ўрганиладиган мавзунинг мақсади, таълим-тарбия вазифалари, мазмунига мос келадиган таълим шакллари, ўқитиш метод ва усуллари ҳамда воситаларидан қай даражада мақсадга мувофиқ фойдалана билишига боғлиқдир.
Шунингдек, ўқитишни натижалари ўқитувчининг ўқитишдан кўзлаган мақсади, унинг таълим-тарбиявий вазифаларини аниқ белгилай олишига, курснинг мазмунига мос тарзда амалга оширишга ѐрдам бера оладиган метод ва усуллардан илмий асосда фойдалана билишига боғлиқдир. Тарих ўқитиш жараѐнининг таркибий қисмлари ўртасидаги бу ўзаро диалектик боғланиш натижасида улар бир-бирига узлуксиз таъсир кўрсатиб боради. Тарих ўқитишда ана шу қонуниятларга суянмасдан, уларни эътиборга олмасдан туриб яхши натижага эришиб бўлмайди.

Download 28.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling