1-мавзу: тарихий антропологияга кириш
Умумий антропология ва антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари
Download 30.42 Kb.
|
1-mavzu
Умумий антропология ва антропология тадқиқот предметини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари.
Антропологиянинг илмий ўрганиш бўлими умумий антропология ёки «тўрт дала» антропологияси деб номланган бўлиб тўрт йўналишдаги бўлимларни ўз ичига олади. Булар: ижтимоий-маданий, археологик, биологик ва лингвистик антропология. (Шу ердан бошлаб ижтимоий- маданий антропология қисқача маданий антропология деб аталади). Антропологияни ўрганиш қисмларидан бири бўлган маданий антропология энг йирик бўлимни ташкил қилади. Антропологияни ўргатиш бўлимларининг кўпчилигида ўқув режасига юқорида номлари зикр этилган тўртала бўлим ҳам киритилган. Бир фанга тўрт йўналиш киритилишининг тарихий сабаблари бор. Шимолий Американинг маҳаллий халқлари маданияти ва тарихига бўлган қизиқиш натижасида бир асрдан ошиқроқ вақт олдин Америка антропологияси юзага келади. Маҳаллий америкаликларнинг кели] чиқиши ва бир-бирларидан фарқли томонларига бўлган қизиқиш уларнинг маданияти, маросимлари, ижтимоий ҳаёти, тили ва жисмоний жиҳатларини ўрганишга сабаб бўлди. Антропологлар ҳозир ҳам маҳаллий америкаликларнинг келиб чиқиши ва Янги дунёга қандай кўчишлар силсиласи натижасида келиб қолганликлари хусусида бош қотирмоқдалар. Уларни ўйлантириб келаётган саволлардан яна бири маҳаллий америкаликларнинг бир-бирлари билан ва осиёликлар билан қандай лингвистик, маданий ва биологик боғлиқликлар мавжудлиги масаласидир. Номлари кўрсатиб ўтилган бўлимларнинг киритилиш сабаблари қаторига биология (масалан ирқ) ва маданият ўртасидагк боғлиқликка бўлган қизиқиш деб айтиш ҳам мумкин. Бундан эллик йил олдин антрополог Рут Бенедикт дунё тарихида бир маданиятнинг шаклланишида турли ирқ вакиллари иштирок этишини ва биргина ирқ ёки биргина маданият доирасига тааллуқли бўлмаслиги мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Илмий тил билан айтганда, маданият ирқ фаолиятини акс эттирмайди. Антропологиянинг маданий ва биологик қирралари туташадиган яна бир жиҳат ирқ ва ақлий ривожланганлик кўрсаткичи ўртасидаги боғлиқлик масаласидир. Ақлнинг биологик асослари борасида, шунингдек, ирқ, синф ва жинслар ўртасидаги интеллектуал фарқлар хусусидэ аниқ бир далшиа эга эмасмиз. Муҳит омиллари бўлган таълим, иқтисод ва ижтимоий келиб чиқиш бу каби ақлий фарқларни тушунишда тузукроқ изоҳларга эга. Тамойил текшируви эса бу тамойилларни ишлаб чиқувчи ва уларни бошқарувчи инсонларнинг келиб чиқишини ифода этади. Шундай қилиб, бу каби барча текширувлар бир қадар маданий қолипга ва холис бўлмаган табиатга эга. Холис бўлмаслик ва кўрмасликка олиш омадсизлик ва камбағаллик ички, туғма қобилият, салоҳиятнинг етишмаслиги борасидаги ноўрин фикрлар сари етаклайди. Download 30.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling