1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Тарихий антропология предмети


Download 30.42 Kb.
bet3/6
Sana27.03.2023
Hajmi30.42 Kb.
#1299921
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu

Тарихий антропология предмети.
Антропология, хусусан, тарихий антропология фан сифатида шакллана бошлашидан хозирга қадар энг муҳим тадқиқот мавзуларидан бири этник маданиятлар тараққиёти ва этнослараро муносабатлар ҳисобланади. Инсониятнинг Илк тарихига оид маълумотлар чекланган бўлса-да олимлар, одамзоднинг ўтмишини ифодаловчи антропологик назариялар тузишда давом этмоқда. Бу назариялар муаллифлари тарихий аниқликка даво қилишмасада, улар рекоструция қилган тизимларни амалда бўлган реал ҳаёт деб ўйламаслик лозим.
“Примитив” халқлар тарихий антропология предмети сифатида. Тарихан антропология фани дастлаб, маданий тараққиёти европаликлардан паст бўлган халқларни ўргана бошлаган. Демак антропология илк босқичда “примитив” жамиятлар ва уларнинг анъанавий маданиятларини тадқиқ қилган (примитив-лотинча-биринчи, дастлабки). XIX аср охирида юксак техник тараққиётга эришган Ғарб мамлакатлари учун бу атама мос келиб, жуда тез тарқалди. Технологик тараққиёт даражасига асосланган маданий классификацияларда ўз ўрнини эгаллаган бу каби ёндашув Льюис Генри Морган (“Қадимги жамият”) каб таниқли этнологлар фаолиятидаҳам катта ўрин эгаллайди.
XX аср тарихий антропология предметининг ўзгариши. XIX аср сўнггида антропология университет фани сифатида ўқитила бошлади. Натижада фанга янги назариячи олимлар кириб келиб антропология асосчилари – амалиётчиларни алмаштиради. Авлодлар алмашинуви фаннинг предмети борасида ҳам ўзгаришларга олиб келди. Энг аввало халқларни примитив (ибтидоий) ва цвилизациялашган тоифаларига бўлиш танқи остига олинди. Шунга қарамасдан қатор олимлар примитив халқ ҳам европаликлар сингари ўз тарихига эга эканлигини, уларнинг турмуш тарзи инсониятнинг илк босқичи эмаслиги, улар ҳам биз каби ибтидоий жамиятдан узоқ кетганлиги ғоясини ёқламоқдалар. Уларни примитив деб аташнинг тўғри томони ушбу жамиятларнинг ўз тарихида атроф – муҳит, табиатга нисбатан ўзгача муносабат ўрнатганидир.
Шу тарздаги қараш немис этнологи Рихард Турньвалд томонидан ҳам билдирилган. У “ибтидоий халқ тушунчасини тахлил этар экан шундай ёзади “Бир омил айниқса муҳимдир: бу табиатни қандай қуроллар, мосламалар, маҳорат ва билимлар асосида бўйсундиришдир. “Ибтидоий деб атроф-муҳит, табиат ҳақида кам билимга эга бўлган, озиқ топиш в ҳаётини таъминлаш учун энг содда қуроллардан фойдаланган қабилаларни айтиш мумкин”. (17б).
Юқоридаги қарашлардан келиб чиқиб айрим олимлар фанда “ибтидоий халқлар” атамасини қолдиришни, у орқали табиатга нисбатан суистемол муносабатда бўлмасдан ижтимоий мувозанатни сақлаб қолган халқларга нисбатан қўллашни таклиф қилишган. Олимларнинг бошқа бир гуруҳи эса “ибтидоий халқлар” атамасини таомилдан чиқаришни сабаби у “маданий халқлар” атамасини ишлатишни ва халқлар тенгсизлигини англатишини тарафдори бўлиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам ер юзида биронта халқ ёки қабила йўқки у ўз маданиятига эга бўлмаса, энг қадимги одамлар ҳам тошдан қуроллар ясаганку ахир! Маданият инсоннинг туғма сифати, унинг моҳияти одамда атроф-муҳитни ўзгартириш қобилиятининг мавжудлигидир. Худди шу восита орқали инсон бошқа жонзодлардан фарқлироқ ўзгарувчан табиатга мослаша олади. XVIII-XIX асрда олимларда мавжуд фараз илк даврга оид одамларнинг мавжудлиги албатта ҳато эди. Ҳар бир инсон ҳам маданиятлашган ва ҳам маданият яратувчи сифатида ҳаётда мавжуд экан, “маданийлашган” ёки “маданияти паст халқлар” ҳақидаги фикрлар асоссиздир.
Шунинг учун олимлар томонидан кўплаб баҳс ва мунозаралардан кейин янги атамалар: “архаик маданиятлар”, “ёзувсиз маданиятлар”, “анъанавий жамиятлар”, “қабилалар иттифоқи” ва ҳ.к. золар киритилди.
Тарихий антропология предмети эса қуйдагилардан иборатлигига келишилди:

  1. Тафсивловчи ва умумлаштирувчи фан бўлиб, у инсон (физиологик хусусиятлари) ва инсоният тараққиётининг умумий қонунларини ўрганади.

  2. Маданият тиллари ва уларнинг шаклланиши, ўзгаришларини қиёсий ўрганувчи фандир.

  3. У социологиянинг бўлими сифатида примитив ва анъанавий ижтимоий тизимларни ўрганади.

  4. Инсоннинг табиатдан ташқаридаги маданияти дунёсининг юксалиши ҳақидаги ўрганувчи фандир.

  5. Ибтидоий, анъанавий ва замонавий жамиятлар маданиятларини қиёсий тахлил орқали ўрганувчи фандир.

АНТРОПОЛОГИЯ ВА ТАРИХ
Этнотарих хусусида қисқа сўз юритилганда тарих ва антропология алоқаларига тўхталиб ўтилганди.
Одамлар ва жамиятларга таъсир кўрсатувчи икки тарихий ўзгариш омиллари: кадрлар ва шаклдаги ўзгаришга ҳам тўхталиб ўтиш жоиздир. Одамлар маълум бир жамиятга туғилиш ва кўчиб ўтиш натижасида қўшиладилар ва улардан ҳаетдан кўз юмиш еки кўчиб чиқиш натижасида айриладилар. Бу каби ўзгаришлар кадрларда -шахсларда кузатилиб, тизимда айтарлик кўзга ташланарли ўзгариш кузатилмаслиги мумкин. Тарихий ўзгаришнинг иккинчи турида ижтимоий тизим ўз тузилиши ва шаклини ўзгартириши мумкин. Бу нарсани тўсатдан, радикал амалга оширилган инқилоб олиб келиши мумкин. Ёки бўлмаса бу ўзгариш авлодлар оша амалга ошиши, шахсларнинг янгиликлари натижасида шаклдаги ўзгариш секин-аста амалга ошиши мумкин.

Download 30.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling