1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza



1-МАВЗУ. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИНГ 
НАЗАРИЙ, ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ 
 
Цивилизациянинг 
ривожланиши 
алоҳида 
олинган 
давлатларни халқаро хўжалик алоқаларига мунтазам равишда 
жалб этишга олиб келади, бу эса ягона жаҳон иқтисодиётини 
барпо этишга имкон яратади. Дунёдаги барча мамлакатлар 
умумий иқтисодий қонунларга кўра ривожланади, улар халқаро 
муносабатлар иқтисодий характерининг устувор бўлишини 
шартлайди. 
Эҳтиёжларнинг доимо мураккаблашиб борадиган таркиби, 
ресурсларнинг жуда камлиги ва олисдалиги нафақат алоҳида 
олинган давлат ичидаги ҳудудлар ўртасида, балки турли 
давлатлар ва жаҳон минтақалари ўртасида ҳам янада 
самаралироқ айирбошлаш воситаларини талаб этади. 
Дунёнинг турли минтақаларида иқтисодий ривожланиш ва 
аҳолининг ўсиши нотекис юз беради, бу ҳам халқаро 
айирбошлашни кенгайтириш заруратини юзага келтиради; ушбу 
жараёнлар янги бозорларни (товарлар, хизматлар, меҳнат, 
ахборот, молия ва бошқа бозорларни) ривожлантиришга, хом 
ашёни 
олиб 
киришга, 
технология 
ва 
ахборотларни 
айирбошлашга, илмий, илмий-техника, ишлаб чиқариш, 
маданий ва бошқа ташқи иқтисодий алоқаларга имкон яратади. 
Ўзбекистонда кўплаб корхона ва бирлашмалар, корпорация 
ва компаниялар, фирма ва бошқа ташкилотлар хорижлик 
шериклар билан ташқи савдо алоқаларини муваффақият билан 
ривожлантирмоқдалар, хорижлик инвесторлар иштирокида 
йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқдалар, халқаро 
ишлаб 
чиқариш 
ҳамкорлигани 
бутун 
чоралар 
билан 
кенгайтирмоқдалар ва чуқурлаштирмоқдалар. Ташқи иқтисодий 
алоқаларнинг 
ушбу 
шакллари 
миллий 
иқтисодиётни 
ривожлантиришга таъсир кўрсатади. 
Ана шу таъсир 
натижаларининг таҳлили ва халқаро меҳнат тақсимотида 
иштирок 
этишни ҳисобга 
олган ҳолда 
иқтисодиётни 
ривожлантириш истиқболларини белгилаш ташқи иқтисодий 
алоқалар ва ташқи иқтисодий фаолият тушунчаларининг 
мазмуни тўғрисидаги аниқ тасаввурга асосланиши керак. 

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling