1-мавзу. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг назарий, ҲУҚУҚий ва ташкилий жиҳатлари


Ташқи иқтисодий алоқалар — иқтисодиётнинг барча


Download 249.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana09.05.2023
Hajmi249.09 Kb.
#1449444
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
#1 maruza

Ташқи иқтисодий алоқалар — иқтисодиётнинг барча 
тармоқлари ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида давлат ва 


унинг субъектлари халқаро ҳамкорлигининг хилма-хил 
шакллари тизимидир. 
Давлат субъектларига улар зиммасига давлат томонидан 
юкланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг тасарруфчилари киради. 
Булар ўзини ўзи бошқарадиган ҳудудлар, уларнинг мулкчилик 
шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар 
(акциядорлик жамиятлари, давлат корхоналари, кичик ва ўрта 
корхоналар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, 
хусусий тадбиркорлар ва ҳоказолар)дир. 
Бинобарин, ташқи иқтисодий алоқалар — бир аниқ 
мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан халқаро меҳнат 
тақсимоти, фан ва ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ҳамда 
бошқа омилларга асосланган ишлаб чиқариш, савдо, сиёсий ва 
бошқа хил муносабатларидир. Ташқи иқтисодий фаолият 
ташқи иқтисодий алоқаларни рўёбга чиқариш жараёнидир. 
Ташқи иқтисодий алоқалар халқаро меҳнат тақсимоти, 
ишлаб чиқариш ва фанни ихтисослаштириш, хўжалик ҳаётини 
байналминаллаштириш жараёнидан объектив равишда келиб 
чиқади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг шаклланиши ва 
ривожланиши алоҳида олинган мамлакатларнинг ўзаро 
алоқалари ва бир-бирига боғлиқлигининг кучайиши билаи 
белгиланади. 
Халқаро меҳнат тақсимотининг иқтисодий мазмуни 
биргаликдаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларида 
ифодаланади, буларда турли мамлакатларнинг корхоналари 
муайян товарлар ёки хизматларни тайёрлашга ихтисослашади, 
сўнгра уларни айирбошлайдилар. Товар айирбошлаш пулли ёки 
пулсиз асосда амалга оширилиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда 
айирбошлаш асосан биринчи вариант бўйича юз беради, яъни 
хориждан маҳсулот оладиган тараф унинг эгасига барча 
харажатларни тўлайди. Турли хил туҳфалар, инсонпарварлик 
ёрдами, ишларни мувофиқлаштириш, умумий қарорларни 
муҳокама ва қабул қилиш, тажриба алмашиш, стандартларнинг 
халқаро 
миқёсда 
бирхиллаштирилиши, 
атроф-муҳитни 
муҳофаза қилишга доир чора-тадбирлар ва ҳоказолар 
айирбошлашнинг пулсиз турларига киради. 

Download 249.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling