4-мавзу. Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш


Download 23.19 Kb.
bet1/2
Sana15.12.2022
Hajmi23.19 Kb.
#1008438
  1   2
Bog'liq
4-мавзу. Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш


4-мавзу. Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш
1.Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш ишларини ташкил этиш.
2.Қишлоқ хўжалик корхоналари ихтисослашувининг иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси.
3. Ихтисослашув омиллари
4.Тармоқлар ҳамкорлигининг тамойиллари.


Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этишнинг тамойилларидан бири уларда ихтисослашувни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришда мавжуд тармоқларни энг юқори самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ уйғунлаштиришдан иборатдир. Қишлоқ хўжалиги соҳа-сида корхоналарнинг ихтисослашуви дейилганда уларнинг фаолияти натижасида маҳсулотларнинг аввалдан белгиланган ёки маълум бир турларини ишлаб чиқаришга қаратилганлиги тушунилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида бу жараён, одатда маълум бир соҳаларнинг қисқариши туфайли иккинчи бир соҳа ёки соҳаларнинг кенгайиши билан боғлиқ.
Ихтисослашувнинг мақсади корхона соҳаларининг маъ-лум бир товар маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мослашувидан келадиган даромадларни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, чиқимларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини юксалтириш ҳамда маҳсулот сифатини яхшилашдан иборатдир.
Ихтисослашув ишлаб чиқариш ресурсларини марказлаштириб, кўп тармоқли хўжаликдан ихтисослашган хўжа ўз объектига эга бўлган турли шакллари мавжуд.
Ҳудудий ихтисослашув маълум бир ҳудудлар ёки маъмурий туманлар, вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларини ишлаб чиқаришга ушбу ҳудудларда қулай шарт- шароитлар мавжудлигида ифодаланади. Айни пайтда ихтисослашувнинг бу шаклида ўша ҳудудга хос табиий ва иқтисодий омиллар энг юқори аниқлик билан ҳисобга олинади. Чунки бу ҳисоб-китоблар натижасида меҳнат самарадорлигининг юқори даражаси ва харажатларнинг қисқарти-рилишига эришилади.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йиллари, иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашуви даврида товар маҳсулот-лари ишлаб чиқаришнинг турли кўринишларига ихтисослашган йирик ҳудудлар ташкил топди. Бу энг аввало, пахта хомашёси, ғалла, шоли, пилла, чорва, сабзавот ва мева маҳсулотлари, жун, сут ва ҳ.з. ларга мослашган мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қайта тузилиши ва янгиларининг пайдо бўлиши билан характерланади.
Ҳудудий ихтисослашувни кенгайтириш қишлоқ хўжалиги корхонаси ишлаб чиқаришининг узоқ муддатли режалаштиришини назарда тутади. Бу режанинг мақсад ва вазифалари ҳудуднинг, туманнинг, вилоятнинг табиий ва иқтисодий шарт-шароитлари билан белгиланади. Шу нарсани ҳисобга олиш керакки, ҳудудий ихтисослашувда зарурий шарт-шароитлар мавжуд бўлганда ҳам бу ҳудудлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва маҳсулотларини саноат тарзида қайта ишлаб чиқаришнинг имконияти борлиги энг юқори самарадорликни таъминлайди. Ҳозирги шароитда маҳсулотларни қайта ишлов бериб, ишлаб чиқаришсиз кутилган натижаларга эришиб бўлмайди.
Ҳудудий ихтисослашувни чуқурлаштириш узоқ муддатли режа асосида олиб борилади. Унинг мазмуни жой ёки ҳудуднинг табиий ҳамда иқтисодий шарт-шароитлари билан аниқланади. Мазкур жой учун қулай бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва турлари, саноат қайта ишлаб чиқариши табиийки ривожланади.
Умумхўжалик ихтисослашуви. Ихтисослашувнинг бу шакли товар маҳсулотлари ишлаб чиқаришда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида меҳнат тақсимотини англатади. Унинг асосий тамойили товар ишлаб чиқариш тар-моқларининг энг кам миқдорида энг кўп маҳсулот етиштиришга эришишдир. Бир тармоқ билан ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мумкин бўлган ерда икки, икки тармоқ етарли бўлганда уч тармоқни ташкил этиш хўжалик учун ортиқча қийинчиликларни туғдириб, унинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини қисқартиради.
Баъзи қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳудудий ва умумхўжалик ихтисослашуви ўзаро боғлиқдир. Ҳудудий ихтисослашув қанча ривожланган бўлса, умумхўжалик ихтисослашуви учун шунча қулай шарт-шароитлар яратилади. Иккинчи томондан, алоҳида хўжаликлар қанча кўп ихтисослашса, у ёки бу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми шунчалик кенгаяди.
Алоҳида қишлоқ хўжалиги корхоналарида, меҳнатнинг ҳудудий тақсимоти ва ҳудудий ихтисослашувга асосланиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳудудий ва умумхўжалик ихтисослашуви истисно тарзида товар ишлаб чиқаришга мансубдир, яъни бунга тегишли корхоналар фақат ўз ҳудудларидан ташқарида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар турларини ишлаб чиқарадилар. Аммо деярли барча қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сезиларли қисми уларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Шу сабабли ялпи маҳ-сулот товар маҳсулотига нисбатан анча кўп ишлаб чиқарилади.

Download 23.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling