Туман ҳокими туманнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини


Download 73.19 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.08.2023
Hajmi73.19 Kb.
#1671722
Bog'liq
Туман ҳокими вазифалари 0



Туман ҳокими туманнинг тегишли вакиллик ва ижроия ҳокимиятини 
бошқаради. Ваколати доирасида вилоят ҳокими ва ҳалқ депутатлари туман 
Кенгаши олдида ҳисобдордир. 
Туман ҳокими:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, вилоят ҳокимининг қарор 
ва фармойишлари ҳамда ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари 
ижросини ташкил этади; 
ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган 
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор 
шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарор ва 
фармойишлар қабул қилади; 
жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, 
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар 
кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда 
тегишли ишларни ташкил этади; 
туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий 
йўналишларини, туман маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, 
шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари туман 
Кенгашига тақдим этади; 
халқ депутатлари туман Кенгашига туман ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар 
тақдим этади; 
вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда туман ҳокимининг 
ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти тизими бўлинмаларининг раҳбарларини 
лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади ҳамда ушбу масалага доир 
қабул қилган қарорларни ҳалқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига 
киритади; 
ҳокимлик масъул ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан 
озод қилади; 
вилоят номенклатурасига олинган корхона ва ташкилотларнинг 
раҳбарлари лавозимига номзодларни кўриб чиқиш учун вилоят ҳокимлиги, 
тегишли вилоят бошқармалари ва ташкилотларига тавсия этади; 
қуйи турувчи ташкилотларнинг қарорларини, агар улар Ўзбекистон 
Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси 


Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, вилоят ҳокимининг қарор 
ва фармойишларига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 
қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва ҳалқ депутатлари туман Кенгашига 
бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади; 
халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган 
ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий 
жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома 
киритади; 
раҳбарлари ҳалқ депутатлари туман Кенгаши томонидан лавозимга 
тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тизими 
бўлимларининг ишини назорат қилади; 
давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни кўриб 
чиқади ва таклифлар киритади; 
республика ва вилоятда туманнинг расмий вакили сифатида иш 
кўради; 
аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини кўриб чиқади, “Халқ 
қабулхонаси”нинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади; 
зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари 
туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг 
хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди; 
янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали 
иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни 
ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал 
салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради; 
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу 
жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат 
стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик 
билан фойдаланишга доимий тайѐр бўлишни таъминлаш ишларини 
мувофиқлаштиради; 
иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта ҳалқ депутатлари туман 
Кенгашига ҳисобот беради; 
режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини 
бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа 
табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, 


транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-
маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, 
ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз 
ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади. 

Download 73.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling