1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак


Download 0.8 Mb.
bet14/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

2-синф. Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак: қоғозни буклаш, қирқиш орқали декоратив гуллар шаклини, китобча учун муқова тайёрлашни, рангли қоғозлардан арча безакларини, ўйинчоқ қуён, оқ қуш, балиқ, қайиқ, пингвин, самолёт, пирпирак, иккига букланган қоғозларни қирқиш усулларини, аппликация усулида нақш тузишни, «Баҳорги гулдаста» мавзусида композиция ва табрикномалар тайёрлашни, учириладиган қоғоз қуш, турли ўйинчоқлар, игна учун ёстиқча, чок турлари, занжир чокдан фойдаланиб гул шаклини, уруғлар учун халтача тикишни билиш, пластилиндан турли шаклларга эга бўлган ўйинчоқлар, халқ ҳунарманд усталари ишлаган иш намуналарига қараб лой ва пластилиндан ўйинчоқларни, уй жиҳозларидан намуналар ясашни билиш; светофор макетини қуриш-ясашни билиш; табиий турли сабзавот ва меваларнинг уруғлардан йўлсимон ва квадрат ичида аппликация усулида нақш тузишни, мозаика усулида қўқонгул шаклини, тухум пўчоқларидан ҳажмдор ўйинчоқлар, қуритилган барглардан ҳайвонлар, ўйинчоқлар ясашни билиш; мактаб эр участкасида баҳорги дала ишларини бажаришни билиш.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак: қоғозни қирқиш ва буклаш орқали декоратив гуллардан композиция, арча безакларини, ўйинчоқ пирпиракни, иккига букланган қоғозлардан қирқиб, аппликация усулида нақш ясай олиш. Қоғоздан аппликация усулида табрикнома тайёрлай олиш. Игна учун ёстиқча тика олиш. Занжир чокидан фойдаланиб гул шаклини тика олиш. Уруғлар учун халтача тика олиш. Ҳаракатланадиган ўйинчоқлар ясай олиш. Пластилиндан турли шаклларга эга бўлган ўйинчоқлар, уй жиҳозларининг намуналарини ясай олиш. Гуллаётган дарахт шохчасини қуриш-ясай олиш. Табиий уруғлардан аппликация усулида нақш туза олиш. Тухум пўчоқларидан ҳажмдор ўйинчоқлар ясай олиш. Қуритилган барглардан ҳайвонлар шаклини ясай олиш. Чиқинди материаллардан ўйинчоқлар ясай олиш. Мактаб эр участкасида баҳорги дала ишларини бажара олиш.
Меҳнат таълими фанидан ўқувчилар қуйидаги малакаларга эга бўлишлари керак: қоғозни қирқиш ва буклаш орқали декоратив гуллардан композиция, арча безакларини, ўйинчоқ пирпиракни, иккига букланган қоғозлардан қирқиб, аппликация усулида нақш тузиш. Қоғоздан аппликация усулида табрикнома тайёрлаш. Игна учун ёстиқча, халтача тикиш. Пластилиндан уй жиҳозларини ясаш. Табиий уруғлардан аппликация усулида нақш тузиш. Қуритилган барглардан ҳайвонлар шаклини ясаш. Чиқинди материаллардан моделлар ясаш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling