1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиши бўйича уй-рўзғор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантириб борилади


Download 0.8 Mb.
bet11/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиши бўйича уй-рўзғор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантириб борилади.
Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электротехника воситалари, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда таъмирлаш ишлари ўргатилади.
Ҳар бир асосий йўналиш бўйича компютер техникаларидан фойдаланиш масалалари юзасидан дастлабки маълумотларни бериш кўзда тутилади.
Ҳар бир дарс мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий, ҳуқуқий, екологик билимлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда ўргатиб борилади.
Меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар касблар турларига оид билим кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.
1-9 - синфларда меҳнат таълими мазмуни. Дастур мазмуни ва унинг йўналишлари.
ўқув дастури, ўқув дастури ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида тегишли мутахассислар томонидан ишлаб чиқилади, ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги таълим Маркази томонидан тасдиқланади. Ўқув дастурларини ишлаб чиқишга ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот муассасалари ва вазирликнинг етакчи ходимлари, умумтаълим мактаблари етакчи ўқитувчилари жалб қилинади. Ўқув дастурлари давлат ҳужжатлари бўлиб, буларни бажариш ҳар бир мактаб, меҳнат таълими ўқитувчи учун мажбурийдир.
Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш бўйича ўқув дастури ҳар бир синфда йўналишлар бўйича ўқувчиларни қандай билим ва малакалар билан қуроллантириш керак эканлиги, бу малакалар билан қуроллантириш учун қандай иш обектлари танлаш мумкинлиги, уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, техник-технологик маълумотлар ҳажми ва изчиллиги, уларни қандай бўлимларга ажратиб ўрганиш кераклиги, шунингдек, ҳар бир бўлимни ўрганиш учун ажратилган соатлар миқдори кўрсатилган бўлади.
Меҳнат таълимининг йўналишларидан тегишлиси мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарқалган соҳаларга мувофиқ танлаб олинади. Ҳар бир мактабда меҳнат таълимининг қуйидаги йўналишларидан тегишлилари асос қилиб олинади:

  • Технология ва дизайн

  • Сервис хизмати

  • Қишлоқ хўжалик асослари

Ушбу таълим йўналишлари мазмунан халқҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш асослари ва касб танлашга йўналтириш билан уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат таълимийўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш кетма – кетлиги маҳаллий шароит ҳамда имкониятларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан белгиланади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электр, илғор техника ва технологиялар асослари ўргатилади.
Мазкур йўналишлар юзасидан қуйидаги бўлимлар бўйича билим, кўникма ва малакалар шакллантирилади:
1-4 синфлар учун:
1.Қоғоз ва картон билан ишлаш.
2. Газмол ва толали материаллар билан ишлаш.
3. Пластилин ва лой иши.
4. Турли материаллар билан ишлаш.
5. Бадиий қуриш-ясаш.
5-7 синфлар учун:
1. Ёғочга ишлов бериш технологияси.
2. Металлга ишлов бериш технологияси.
3. Уй-рўзғор буюмларни таъмирлаш.
4. Электротехника ишлари.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling