1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet38/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Якка-якка ўқитиш шакли. Бунинг мазмуни шундаки ҳар бир ўқувчи ёки кўпчилик ўқувчи учун маълум вақт ичида бажариладиган индивидуал вазифалар берилади.Мисол учун: 6-синфда индивидуал мустақил ишлар бериш мумкин.
ўқитишнинг аралаш шакли. Айрим ўқитувчилар амалиётида ўқувчиларни ишларини ташкил қилишнинг аралаш шаклини ҳам учратиш мумкин. Масалан: Битта звенодан ташқари қолган ўқувчилар франтал ишлаши. ўқитишни у ёки бу шаклини қўллаш, ўқитиш мазмунидан, ўқувчиларни билим ва малака меёридан ҳамда ўқитиш методларини қайси биридан фойдаланишимизга боғлиқ. ўқитишни биринчи босқичларида ўқитишнинг фронтал ташкил қилиш, ундан кейин звено шакллари, ўқувчилар маълум тайёргарлик олганларидан сўнг якка-якка ўқитиш шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Мактаб ўқув устахоналарида таълимни амалга оширишга, касб танлашга қаратилган ва ҳозирги замон техникаси асосида ташкил этилган бўлиши, хуллас, мактабнинг ўқув режаси ва дастурларига асосланган бўлиши керак.
Ўрта умумтаълим мактабларида техник меҳнат таълимига оид ўқув устахонаси машғулотлари, жумладан, металларга ишлов бериш машғулотлари бир хил дастурга асосан ҳафтада 2 соат вақт ажратилиб, 45 минутдан, ўртада тааффуси билан, икки дарс қилиб, 90 минутли қилиб ўтилади. Агар ўқувчилар сони 25 тадан ортиқ бўлса, уларни икки группага ажратиб дарс ўтилади. Лэкин шуни ҳам еслатиб ўтиш керакки, агар ўқувчилар сони 25 тадан кам бўлса, у ҳолда уларни гурухларга ажратиш ёки ажратмаслик ўқув устахонаси шароитини ҳисобга олиб ҳал қилиниши лозим.
Касб-ҳунар коллежида ўқув ишини тўғри ташкил қилиш ўқувчиларнинг дастурда кўзда тутилган ўқув материалини тизимли ўрганиш ва пухта ўзлаштириш ҳамда тарбиялашга шароит яратади.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг ўқув ва ишлаб чиқариш фаолияти турли ташкилий шаклларда кечади. Касб-ҳунар таълимининг ташкилий шакллари деганда ўқув-ишлаб чиқариш фаолияти учун ўқувчилар жамоасини ташкил этиш йўллари, бу фаолиятга раҳбарлик қилиш шакллари, шунингдек ўқув машғулотларнинг таркиби тушунилади.
Касб-ҳунар таълимининг у ёки бу шаклини танлашда ўқувчиларни касбий билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш жараёнида уларнинг мутлақ мақсади ва яқин вазифалари, мазмун ҳамда методлари, шунингдек, моддий шароитини белгилайдиган асосий фактор (кўрсаткич)ларини у ёки бу шаклларига боғлиқ.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling