1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet39/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Назарий машғулотлар давомида дастур мавзуларининг мазмуни ёритилади, касбий таълим-тарбиянинг мақсад ва вазифаси амалга оширилади. Назарий машғулотлар деганда машғулотнинг ҳам жамоа, ҳам индивидуал(якка тартибда) турини ўз ичига олган, касб таълими ўқитувчисининг раҳбарлигида ўқув материалини фаол,тўғри ва онгли ўзлаштирилишини кўзда тутган ўқув-меҳнат фаолиятининг аниқ ташкил килиниши тушунилади.
Касбга оид назарий машғулотлар турли типда, яъни машғулотлар янги техника-технология маълумотлари ва меҳнат операцияларини ўзлаштиришга, билимлар, меҳнат кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашга, назорат-текширув ишлари, корхоналарга экскурсиялар бўлиши мумкин.
Амалий машғулотлар. Касбга оид амалий машғулотларнинг типлари хилма-хил бўлишига қарамай, улардаги умумий дидактик тамойиллар бир, яъни ўқувчилар олдида турган ўқув материалларини ўзлаштириш, ўқувчилар томонидан олдинги машғулотларда ўзлаштирилган билимлар, меҳнат кўникма ва малакалар даражасини текшириш; меҳнат опреациялари ҳамда амалий ишларни бажаришда янги материални тушунтириш ва меҳнат усулларини кўрсатиш; янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг операциялар ва ишларни бажаришларида билим ва меҳнат усуллари даражасини аниқлаш; касб таълими ўқитувчиси томонидан атрофлича назорат ўрнатилиши ва ўқувчиларнинг ўз-ўзларини назорат қилишлари, ўрганувчи машқлар йўли билан меҳнат усулларини мустаҳкамлаш ҳамда уларни меҳнат кўникмаларининг дастлабки даражасига етказиш; амалий машғулотларни мустақил бажариш ҳамда ўтган машғулотнинг натижаларини яхшилаш учун сафарбар қилишга қаратилгандир.
Амалий лаборатория ишларида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар ҳар хил тадқиқотлар, тажрибалар, кузатишлар олиб борадилар, махсус асбоблар, ускуналар, аппаратлар ёрдамида ўлчаш ишлари ўтказадилар.
Амалий лаборатория ишлари ўқувчиларга фақат турли хил ускуналар, асбоблар, мосламалар билан ишлашни ўргатмай, балки ўлчовлар, кузатишлар натижаларини ишлаб чиқишни ўрганиш ҳамда тўғри илмий хулосалар ва умумлашмалар чиқариш имконини беради.
Амалий лаборатория ишлари лаборатория асбоб-ускуналари, тадқиқот обектлари, топшириқ карточкалари ва ўқувчилар учун ҳисобот шаклларини пухта тайёрлашни талаб килади.
Амалий лаборатория ишлари, ўқувчиларга индивидуал (якка тартиб) йўлланма беришдан ташари, ҳам фронтал усулида, ҳам звено(гуруҳ) усулида ўтказилиши мумкин.
Амалий лаборатория ишларининг натижалари жамоа муҳокамасидан ўтказилади, сўнгра ўқитувчи баҳо қўяди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling