1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларида тарбиялаш усуллари


Download 0.8 Mb.
bet97/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

4. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларида тарбиялаш усуллари. Ўқувчиларни тарбиялашнинг бир қатор қонун-қоидаси бор:
1. Жамоа бўлиб меҳнат қилиш, топширилган ишга жавобгарлик хиссини тарбиялаш.
2. ўз-ўзини танқидий баҳолаш ва танқидий назорат қилиш, камчиликларга нисбатан муросасиз бўлиш хисларини тарбиялаш.
3. Онгли интизомни тарбиялаш.
4. Жамият ва шахс мулкига ғамхўрлик муносабатларини тарбиялаш.
5. Тўгарак машғулотлари жараёнида тарбия усулларидан; иқтисодий, касбий, ахлоқий, бадиий, миллий, жисмоний меҳнат, меҳнат маданиятини шакллантириш ва ҳоказо.
Машғулотлар жараёнида тарбиялаш усулларини қандай йўллар билан олиб борилишини қуйида баён қилинган.
1. Меҳнат тарбияси фан асосларини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг олган билимларининг аниқ мақсадга йўналганлигини, ишлаб чиқариш жараёнининг илмий асосларини, билим ва касбий қизиқишларини кўзда тутади. Ўқувчи бутун ўқув даврида меҳнат билан яралган бойликлар билан танишади, булар фақат эркин меҳнат қила олганларидагина юзага келишини тушунади, ўқувчи меҳнатини илмий ташкил қилишнинг биринчи дарсини ўқув жараёнида олади.
Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларида жамоа бўлиб ишлашда ўқувчилар бир-бирига ёрдам беради. Ўқувчилар баъзи ишларни биргаликда, бир-бирига ёрдам бериб, иш ўринларини алмашиб, маслаҳатлашиб бажаришларига тўғри келади. Бу имкониятлардан ўқитувчиўқувчиларни тарбиялашда кенг фойдаланиши керак. Машғулот жараёнида ўқувчилар ўзаро дўстлик, бир-бирига ёрдам бериш, раҳбарлик, бўйсуниш, жавобгарлик, талабчанлик ва иш юзасидан олиб бориладиган танқидий муносабатларга киришадилар. Ўқитувчи бу муносабатларни камол топишини диққат билан кузатиши ва уларни тўғри йўналтириб туриши керак.
2. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларида айрим ҳолларда ўқитувчи ўқувчиларга ўз ишини баҳолашни таклиф этади. Бу эсаўқувчига тайёрланган буюмни синчиклаб текширишга, сифат кўрсатгичига амал қилишга, ўз-ўзини танқидий баҳолаш хиссининг шаклланишига ёрдам беради.
3. ўқитувчининг талабларини бажариш натижасида ўқувчилар қабул қилинган қоидалар, иш усулларини аниқ, онгли бажаришга аста-сэкин кўникадилар. Улар берилган иш маромини сақлашга , иш ўрнини намунали тутишга, асбобларни еҳтиёт қилишга одатланадилар. Ўқувчиларга меҳнат таълими бериш, турмушга тайёрлашнинг муҳим шарти-интизомни йўлга қўйиш орқали эришилади. Ўқувчиларга ишониш, уларни ҳурмат қилиш билан бирга талабчанликни қўшиб олиб боориш - онгли интизомни тарбиялашнинг муҳим шартларидан биридир.
4. Ўқувчиларда ижтимоий мулкка нисбатан ғамхўрлик муносабатини тарбиялашнинг таъсирчан усулларидан бири уларни унумли меҳнатга, мактаб устахонасини жиҳозлаш ишига, асбобларни таъмирлашга жалб қилишдан иборатдир. Ўқувчиларни буюмларни бичиш вақтида матералларни тежамкорлик билан сарфлашга, асбоб-ускуна, коржомаларни еҳтиёт қилишга ўргатиш, ўз ишини сидқидилдан бажаришга, меҳнатни севишга ўргатиш орқали меҳнат тарбияси шаклланади.
5. Меҳнат маданиятини тарбиялашда ҳар бир ўқувчи ўзидан кейин шу иш жойида бошқа ўқувчи ўтириб ишлаши, унга ҳам тоза, озода иш жойи зарурлигини тушунтирилиши орқали шу жойни йиғиштиришга одатлантириш керак. Шуниг учун, машғулот режасини ёзишда албатта иш жойини йиғиштириш босқичи режалаштирилиши ва бажарилишини назорат қилиниши керак.
6. Ўқитувчи яхши тайёрланган буюмнинг чиройлилигини, тозалигини, безагини ҳамда ўқувчининг меҳнат ҳаракатларининг аниқлигини доимо таъкидлаб туриши орқали ўқувчиларда бадиий дид ривожланади. Сифатли ва сифациз тайёрланган буюмни таққослаб, чиройли ва хунукни ажратишни, рангларни бир-бирига мослигини ўргатиб борилса, ўқувчиларда бадиий дид тарбияланиб боради.
7. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарслари жараёнида энг муҳим бўлган касбий тарбияни шаклланишига алоҳида эътибор берилиши керак. Бунинг учун ҳар машғулотда ўқувчи бажараётган иши оммавий касб эгалари бажарадиган иш эканлигини еслатиб турилади, корхоналарга бориб ишчи касблари билан яқиндан таништирилади.
Касб танлаш жиддий ва масъулиятли ишдир, ўз ҳаёт йўлларини жиддий суръатда белгилаб бориш жиддий масала. Бунинг учун мактаблардаги политехника тизимида тўгараклар муҳим ўрин тутади, фан тўгаракларида болалар политехник савия, билимларини кенгайтиради, касб танлашга тайёрланишади. Мактабда юқори синф ўқувчилари учун “ишлаб чиқариш асослари: касб танлаш” курси ўқитилади. Касбга йўналтириш умумий ўқув тарбия жараёнида амалга оширилиши керак, ўқувчиларни касбга йўналтиришда ота-оналар ҳам манфаатдор. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоқа бўлиши лозим.
8. Иқтисодга риоя қилган кишилар ҳамма вақт тинч ва роҳатда яшайдилар, арилар қиш кунида емак учун бол йиғганидек, инсонлар бошларига келадўрган қора кунларни ўйлаб, оқ пул йиғадилар, “Тома-тома кўл бўлур” мақолининг мазмунини ўқувчиларга тушунтирилади. Меҳнат таълими машғулотлари жараёнида ўқувчилар билан бирор буюмни бичиш вақтида андозани тўғри жойлаштиришни, газламани тежаб ишлатишни талаб қилиш, қолган қийтимлардан бирон кичик уй безакларни тикишни ўргатиш орқали иқтисодий тарбия шаклланиб боради.
Иқтисодий тарбия ўқувчиларда тежамкорлик, ишбилармонлик, иқтисодий ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, иқтисоий ҳисоб-китоб ва айни шу кабилар ҳақида фикрлай олиш каби қобилиятни камол топтиришдир.
9. Машғулотларда мавзуни тушунтиришда мавзуга оид тарихий маълумотлардан фойдаланиш, удумлар, анъаналар, урф-одатлар асосида билим бериш орқали ўқувчиларда миллий тарбияни шакллантиришга имкон яратилади. Ўқувчиларни нутқини ўстиришга алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг учун бажарган ишларни кетма-кетлик тарзида айтиб бериш,буюм ҳақида маълумотлар, қўлланиладиган газлама, фасонлари ҳақида ўқувчиларни гапириб беришга ўргатилади. Шу тариқа ўқувчиларнинг нутқи равонлашиб, тил бойлиги ўшади. Абдулла Авлоний ҳам тил масаласига катта эътибор беради. Тилни аҳлоқ билан боғлаб талқин қилади. У ўз асарида ҳар бир киши ўз она тилини мукаммал билиши, ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатиши, миллий-адабий тилнинг тараққийси учун жонкуярлик қилиши зарурлигини қайд қилади.
10. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларидамиллий ҳунармандчилик асосларини ўргатишда: каштачилик, зардўзлик, попопчилик ва бошқа усуллар ёрдамида буюмларни тикишда, уларга безаклар танлаш йўлларини ўргатиш орқали ҳам ўқувчиларга касбий тарбия берилади. Машғулотларда олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида музейларга олиб борилади, ноёб асарлар билан таништирилади, буюмлар тикишда миллий ҳунармандчиликнинг айрим элементларидан фойдаланишга ўргатиб борилади.
11. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларидаўқувчиларни жисмоний тарбиясига эътибор берилади. Машинада ўтиришда, қўл ишларини бажаришда иш билан кўзнинг орасидаги масофани тўғри сақлаш, ўтиришда гавдани тўғри бўлишига аҳамият бериш, хонада соғлом меҳнат шароитини яратиш орқали эришилади. Ўқитувчи ўқувчиларда билим, кўникма ва малакани шакллантиришда иш шароити унинг соғлиғига зарар етказмаслигини ёдида сақлаши лозим.
Жисмоний тарбия кишиларга катта таъсир кўрсатиб, саломатлигини мустаҳкамлайди, ишлаш қобилиятини оширади, узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling