1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
-Мавзу: Технология фани дарс жараёнида тарбия
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 1.Тарбия ҳақида умумий маълумот
26-Мавзу: Технология фани дарс жараёнида тарбия
Режа: 1. Тарбия ҳақида умумий маълумот 2. Тарбия тўғрисида мутафаккирларнинг қарашлари 3. Баркамол авлодни тарбиялашда меҳнат ва меҳнат тарбиясининг ўрни 4. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш дарсларида тарбиялаш усуллари Таянч иборалар: тарбия, шахс камоли, хулқ нормалари, ахлоқий сифатлар, меҳнатсеварлик, интизомлилик, шижоаткорлик ватанпарварлик, масъулият, фаоллик, маънавий камол топиш, ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат, ижтимоий меҳнат, маиший меҳнат, бадиий дид, сифатли ва сифациз тайёрланган буюмни таққослаш 1.Тарбия ҳақида умумий маълумот. Мустақил ўзбекистонимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш миллий дастурини қабул қилиниши баркамол авлодни яратишдаги дастлабки қадамлардир. Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда амалга оширилаётган тарбия тизими орқали амалга оширилади. Фақат тарбия орқали инсондаги ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Тарбия жараёнида аниқ мақсад ва режа асосида шахсга таъсир этилади. Бунинг натижасида муҳитдаги воқеаларнинг тўғри ижобий таъсирини амалга ошириш имкони туғилади. Муҳит бера олмаган нарсалар тарбия орқали ҳосил қилинади, хатто тарбия туфайли шахсда туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб шахсни камолга етказиш мумкин. Бундан ташқари муҳитнинг салбий таъсири туфайли тарбияси издан чиққанларни ҳам қайта тарбиялайди. Ривожланиш шахс фаолиятидан ташқарида бўлмайди. Шу сабабли одам фаолияти унинг ривожланиши учун асос бўлади. Педагогик жиҳатдан тўғри уюштирилган ҳар қандай фаолият хоҳ ўйин, меҳнат, ўқиш, спорт ва бошқалар шахснинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Шахс улғая борган сари унинг фаолияти ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб боради, турли ёш даврларида эса фаолият турлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабабли бола ҳаётида ўйин, ўқувчи ҳаётида ўқиш, катталар ҳаётида меҳнат фаолиятлари катта аҳамиятга эгадир. Ўқувчиларнинг ривожланишида ўқув жараёнларининг аҳамияти ва таъсири беқиёс каттадир. Билимларни ўзлаштириш уларнинг тафаккурини ўстиради, ижодий қобилиятларини шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб қолади. Бу жараёнда уларда ижтимоий хулқ нормалари шаклланади. Шахс қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, уларнинг ривожланишида меҳнат фаолиятининг аҳамияти каттадир. Айниқса, меҳнат инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий камол топишида муҳим манба ҳисобланади. Меҳнат жараёнида унинг иштирокчилари бир-бирлари билан алоқада бўладилар, ўзларининг нимага қодир эканликларини кўратишга ҳаракат қиладилар. Меҳнат орқали шахснинг ахлоқий сифатлари таркиб топади, уларда ватанпарварлик, масъулият, интизомлилик, фаоллик ортади. Улар ўз-ўзини тарбиялашга астойдил киришадилар. ўз-ўзини тарбиялашга ота-она, ўқитувчининг тарбиявий таъсири янада самарали бўлади. Киши туғилган кунидан бошлаб социал мавжудот бўлиб қолади. Унинг характери, хулқ-атвори, шахси барча ижтимоий омиллар йиғиндиси яъни теварак-атрофдаги одамларнинг унга муносабати, намуна кўрсатишлари, мафкўралари, ўз фаолиятида ҳосил қилган тажрибаси таъсирида шаклланади. Албатта, ижтимоий омиллар инсон шахсининг ҳар томонлама шаклланиши самарали таъсир кўрсатади. Педагог боланинг муайян ривожланиш давридаги хусусиятлари, характери ва феъл-атворини белгиловчи омилларнинг ҳаммаси биргаликда таъсир кўрсатишини билиши лозим. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling