1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси
Download 0.8 Mb.
|
Технология маърузалар матни 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-Мавзу:Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш Reja
- Tayanch iboralar
- Тўгарак ишларининг режаларини тузиш.
Мустақил таълим топшириқлари.
Меҳнат таълими ўқитувчисининг методик ишларининг индивидуал режасини тузиш. Меҳнат таълими йўналишларига оид мавзулар бўйича тарқатма материаллар тайёрлаш (ўқитувчи томонидан берилган топшириқ вариантлари асосида). 25-Мавзу:Синфдан ва мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш Reja: Maktab sharoitida to'garaklar tashkil qilish. Sinflar, maktablar, tumanlararo ko'rgazmalarni tashkil qilish metodikasi. Maktabdan tashqari to'garaklarga jalb qilish. Fan olimpiadalariga tayyorgarlik ko’rish va uni o'tkazish. Tayanch iboralar: Maktab. To’garak. Maktabdan va sinfdan tashqari ishlar. Fan olimpiadalari. Tanlovlar Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишларни ташкил этишнинг асосий мақсади - ўқув -тарбия жараёнини самарали амалга ошириш ўқувчиларнинг дарсдан ташқри вақтларини унумли ўтказиш, меҳнат таълими ва касб танлашга йўллаш фанига қизиқтиришдан иборат. Синфдан ташқари ишларга қуйидагилар киради. Тўгаракларни ташкил этиш. Кўргазмаларни ташкил этиш. Фан олимпиадаларини ўтказиш. Тўгарак ишларининг режаларини тузиш. Умумий ўрта таълим мактабларида бичиш-тикиш тўгараги раҳбарларини тайёрлаш орқали лойиҳаловчи рассом, тикувчи, бичувчи касбларига қизиқиши бор бўлган ўқувчиларга ёрдам берилади. Умумтаълим мактабларида меҳнат таълими фанининг мақсади ўқувчиларни ақлий ва жисмоний меҳнат турлари, жараёнлари ҳамда касблари билан дастлабки таништириш, касб танлашга тайёрлаш, уларда меҳнатни қадрлаш, меҳнатга қизиқиш, меҳнатсеварликни шакллантириш орқали уларнинг касбгача тайёргарликларини амалга оширишдан иборат. Меҳнат таълими жараёнида олган билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларининг тўғри, режали ўтишини таъминлаш ва тикувчи-бичувчи касбларини эгаллашларида тўгаракларнинг вазифаси катга. Тикувчи-бичувчи касбини эгаллаш орқали қизларимизни ҳаётга тайёрлашдек зарур вазифа бажарилади, чунки ҳар бир аёл тикувчилик сирларини билиши албатта керак. Тикувчилик касби энг шарафли касблардан бири ҳисобланади, ахир ҳеч бир саноат ёки одам йўқки бу касб хизматидан фойдаланмасин. Бичиш-тикишни ўргатиш услубиёти тикувчи касби тўгараги ташкилотчиси тайёрлашда мутахассислик фани ҳисобланади. Бу фаннинг асосий мақсади бўлажак тўгарак раҳбарларига бичиш-тикиш тўгараги давомида тикувчилик касби сирларини, уларни ҳар томонлама тарбиялашни ўргатишда зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш йўл-йўриқларини ўргатишдир. Фаннинг асосий вазифаси бўлажак тўгарак раҳбарларига тикувчилик устахонасининг моддий базаси, жиҳозланиши, кийимларни тикишда қўлланиладиган иш турларини бажариш ва кийимда қўллаш, енгил кийимларнинг хиллари ва уларни тикиш жараёнларини ўргатишда қўлланиладиган йўл-йўриқларни ўргатади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир тўгарак ташкилотчиси тикувчилик мутахассислигн тавсифномасида кўрсатилган 3—4 разрядли тикувчи касби бажара оладиган ишларни ўзи билиши ва тўгарак аъзоларига ўргата олиши зарур. Дастур назарий ва амалий тарзда ўқитилади. Назарий билимлар беришда тикувчилик соҳасида қўлга киритилган янгиликлар, янги тикув машиналари, ишлов бериш усуллари ҳақида маълумотлар ва ўқувчиларга етказиш ҳақида кўрсатмалар берилади. Амалий ишларни бажаришда «Меҳнат таълими» фанидан эгаллаган кўникма ва малакаларига асосланилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling