401-а ва 402-а гурухларида оралиқ назорат учун тузилган Саволлар ва саволларга жавоблар


Download 100.5 Kb.
bet1/6
Sana13.04.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1349463
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 курс Арх ёдгор таъмир вақайта тик


М.Улугбек номидаги Самарқанд давлат архитектура- қурилиш университети
Архитектура назарияси ва тарихи” кафедраси
Aрхитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш” фанидан
401-А ва 402-А гурухларида оралиқ назорат учун тузилган
Саволлар ва саволларга жавоблар






Саволларнинг м азмуни

Жавоблар












1

Обиданинг асл қисмлари билан мослаштириш жараёнида киритилган янгилик- уи уйғунлаштириш ишлари неча турда ва қандай йўналишларда олиб борилади?

Обидани мослаштиришда кейинчалик кенгайишни талаб қилувчи функсиялар киритилмайди. Ёдгорликларда янги эшик, дераза очиш, зина қуриш каби ўзгартиришларнинг аксари қилинмайди. Фавқулодда ҳолларда ёдгорликнинг асосий бўлмаган қисмларидагина ўзгартиришга рухсат этилади.
Ёдгорликка янги функсия бериш талабларидан яна бири — ёдгорлик биноси ёки мажмуаси учун функсиванинг яхлитлиги, яъни уни ягона мақсадда фойдаианишдир.
Янги функсияни тўла адо этилиши учун ёдгорликни унга мослаштириш замр. Мослаштириш имкониятлари таъмирлаш им- кониятларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, таъмирлаш вақтида мослаштириш вазифалари ҳам назарда тутилиши керак. Ҳозирги вақт­да таъмирлаш ва мослаштириш масалалари комплекс равишда ҳал этилиши керак, деб ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишда алоҳида олинган обидалар устида иш кўриш эмас, балки тарихий шаҳарнинг эски қисмида, маҳаллаларда иш олиб бориш лозим. Бундай тарихий маҳаллаларда машҳур ёдгорликлар билан бир қаторда кўплаб оддий ёдгорликлар мужассам бўлади. Мазкур комплекс ҳал этиш усули кўп мамлакатларда татбиқ этилади ва уни ревалори- затсрия, (яъни қийматини тиклаш) деб аталади. Бунда ёдгорликн­инг нафақат меъморий-бадиий қимматининг, балки эксплуататсион қийматининг тикланишини ҳам таъкидлаш зарур.
Мослаштириш жараёнида янги функсияни амалга ошириш учун жорий мезонлар билан ёдгорликни сақлаш талаблари ўртасида қарама-қаршилик вужудга келиб қолиши мумкин. Таъмирлашнинг «компромис» ечимида ёдгорлик қисмларининг нисбий қийматлари ҳам назарда тутилиши лозим. Мажбуран киритилган эшик, дераза, зина каби янгиликлар ўтмиш билан ҳамоҳангликда, фаол мулоқотда бўлиши керак. Мазкур масалани ҳал қилиш учун уч йўналишда иш олиб борилади:
1. Йўналиш-ёдгорликдаги янгиликни ўтмиш усулида ба- жариш. Бу йўналиш аwал кенг қўлланилган. Бироқ унда ёдгор­ликни сохталаштириб юбориш хавфи бор. Замонавий таъмирлаш на- зариясида бу кенг қўлланилмайди; уни жуда эҳтиётлик билан қўл- лаш тавсия этилади.
2.Йўналиш-биринчисига қарама-қарши йўналишдир; қўшимчалар янги меъморий унсурларда. тарихий услублардан кескин фарқанадиган замонавий услуб қўлланилади. Лекин бу йўналиш билан ҳар доим ҳам таъсирчаниикка эришилавермайди. Интерерда қанчалик қадимги безаклар кам сақланган бўлса. янги унсурларни таъсирчан қилишда имконият шунчалик кўпроқ бўлади.
3. Йўналиш-аввалги иккисининг ўртасидаги йўналишдир. Очиқчасига замонавий унсур қўлланилади, бироқ эскисига бўйсундирилади. Бу йўналиш энг қийин бўлса-да, уни кенг тат- биқ этиш тавсия этилади.
Ёдгорликни мослаштиришда уни муҳандисона жиҳоз билан таъминлаш зарур бўлади. Аммо у ёдгорликка халал бермаслиги лозим. Мослаштириш масаласини ечиш таъмирчи-меъмор зиммасида бўлиши лозим.



2


Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling