401-а ва 402-а гурухларида оралиқ назорат учун тузилган Саволлар ва саволларга жавоблар
4 курс Арх ёдгор таъмир вақайта тик
лчовларнинг вазтфаси ва аҳамияти нимадан иборат?
|
Ҳаётда бирор буюмнинг у қандай материалдан ташкил топган ва қандай шаклга эга бўлишидан қатъий назар унинг аниқ ўлчами ва асл ҳолатини аниқлашда ўлчов муҳим ўрин тутади. Ўлчов ишлари турли мутахассисликлар бўйича жойларда турли услубларда амалга оширилади. Масалан: ер участкаси сатҳининг ўлчови, станок, асбоб-ускуналарнинг ўлчови, бирор механизм ва уларнинг қисмлари ўлчови, муҳандислик ва архитектуравий ўлчовлар, археологик қазилмалар, геология ва бошқа турдаги ўлчовлар шулар жумласидандир. Кўп ҳолларда чизма асосда бирор мақсадга йўналтирилган жадвал кўринишидаги ҳисоб-китоб ишлари ва материалга кетган сарф-харажатларининг миқдорининг ўлчовлари кўрсатилади ва бу ўлчовлар асосида иш юритилади (кубатура, м2, сўм). Ўлчов чизмаларини қоғозда акс эттиришда ўлчамлар тўлиқ бўлиб, аниқ масштаб асосида кўрсатилиши талаб этилади. Бирор предметни тоииқ тасаввур этиш учун унинг расмини чизиш ва суратга тушириш энг қулай усуллардан ҳисобланади. Турли хил бино ва иншоотларнинг ўлчов ишлари қурилиш ҳаётида ва архитектура соҳасида амалда кўп қўлланилади ва бу архитек- туравий ўлчов деб юритилади. Архитектуравий ўлчов турли мақсадларда амалга оширилиши мумкин: бинонинг умумий габарит ўлчовлари асосида унинг қанча кубатура материал кетганлигини ҳисоблаш, бош тарҳда бино ўрнини белгилаш, қўшимча қурилган бинонинг чизма ўлчамларини аввалги бино ҳолати ўлчамларига киритиш ва ҳоказолар. Ўлчов чизмалари асосий ҳужжат ҳисобланиб, ундан фойдаланиш, эгалик қилиш ёки давлат муҳофазасидаги бадиий қимматга эга бўлган тарихий биноларнинг вақти-вақти билан таъмир ишларини амалга оширишда асос бўлиб хизмат қилади. Бинонинг ҳолатини акс эттиришда тарҳ, тарз, қирқим ва деталлар- ни архитектуравий ўлчов орқали унинг аввалги ўлчов чизмаларининг такрорий нусхасини тиклаб кўрсатиш мумкин. Архитектуравий ўлчов қадимдан мавжуд бўлиб, айниқса, бу жараён Уйғониш даврида италян архитекторлари томонидан кўплаб тарихий бино ва иншоотларда олиб борилиб, архитектуравий ўлчов чизмалари ёрдамида таъмирлаш ва қайта тиклаш, назарий, илмий жиҳатларни ўрганиш каби ишлар амалга оширилган. Ўзларининг бой тажрибалари билан биргаликда илмий-назарий билим- ларини ўлчов ишлари орқали бойитиб борганлар ва бунинг натижасида буюк архитекторлар "архитектуравий ордерлар системаси" ва қурилиш услубининг қонун-қоидаларини ишлаб чиқдилар. Бу услуб ва қонуниятлардан кенг фойдаланган бошқа Европа давлатлари архитектура ривожини юксалтирдилар. Вақт ўтиши билан кўплаб ёдгорликлар, табиийки, ўз-ўзидан емирилиб, баъзи жойлар ўзгартирилиб, ўзининг асл ҳолатини йўқота боради. Бинонинг асл ҳолатини қайтариш: талафот етган жойларини мустаҳкамлаш, уни илмий-назарий жиҳатларини чуқур ўрганишда, албатта, ўлчов чизмаларига мурожаат этилади. ХV аср бошларидан то ХVII аср охирларига қадар антик даврга оид ёдгорликларда ўлчов ишлари амалга оширилиб. Рим шаҳрида ёдгорликларнинг ўлчов чизмалари увраж тариқасида кенг ёритилиб борилди. Турли давр ва услубларни ўзида акс эттирган албом чизмалари кенг халқ оммасига кириб борди ва фойдаланилди. Ёдгорликларнинг қурилиш услуби, композитсион ечимларининг қонун-қоидаси, уиарнинг пропорсияларини аниқлаш, илмий-бадиий жиҳатларини ўрганишда архитектуравий увраж чизмалар асосий ҳуж- жат ҳисобланган. Диёримизда Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўлчов чизмалари илмий-бадиий ёки маданий-тарихий ноёб ҳужжатлар сифатида асос бўлиб хизмат қилган. Ҳужжатларнинг баъзилари йўқолиб кет- ганлигига қарамай, қайта тиклаш ва таъмир ишларини амалга оши- ришда фойдаланилган. Ҳозирга келиб архитектуравий ўлчов ишлари асосан тарихий ёдгорликиарда ва археологик қазилма ишларида систематик равишда олиб борилади. Архитекторлар ўзларининг кўп йиллик иш тажрибаларига таяниб мавжуд биноларда архитектуравий ўлчов чизмалари ёрдамида иш юритадилар. |
«Архитектура назарияси ва тарихи» кафежраси в.б.доц. Салохиддинова Д.З.
Download 100.5 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling