401-а ва 402-а гурухларида оралиқ назорат учун тузилган Саволлар ва саволларга жавоблар


Ёдгорликларни қайд этиш ва паспортлаштириш қандай амалга оширилади?


Download 100.5 Kb.
bet2/6
Sana13.04.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1349463
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 курс Арх ёдгор таъмир вақайта тик

Ёдгорликларни қайд этиш ва паспортлаштириш қандай амалга оширилади?



Таъмирлашга лойиқ ва эҳтиёжи бўлган меъморий ёдгорликлар авлодларга авайлаб етказилиши учун таъмирланиб, муҳофазага олиниши керак. Бунинг учун биричи навбатда ёдгорликлар дав- лат муҳофазасига олинган ёки олинмаганлиги аниқланади. Ўзбекистонда ўтмиш аждодлардан қолган меъморий, археологик ва тарихий ёдгорликларнинг асосий катта қисми Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг моддий маданият обектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Бош бошқармаси ҳамда тегишли давлат ва маҳаллий ҳокимият ходимлари томонидан ҳисобга оли- ниб, давлат қўриқлаш рўйхатига киритилган.
Бироқ мамлакатимиз ҳудудида маданият ёдгорликлари шу қадар кўпки, уларнинг ичида ҳозирги кунгача ҳисобга олинма- ганлари ҳам учраши мумкин. Бу айниқса тарихий шаҳар ва қишлоқ- лардаги турар жой бинолари билан боғлиқ. Бундан ташқари, сўнгги 100-150 йил ёки ўнйилликларда бунёд этилган иншоот ва имо- ратлар илгари ўтказилган тадқиқотчилар нуқтайи назарида ёдгор­лик туркумига кирмасдан, вақт ўтиши туфайли янгича қарашларга нисбатан ёдгорлик категориясига кириши мумкин. Шунинг учун агар ёдгорлик илгари ҳисобга олинган бўлса, унинг паспортини ўрганиб чиқиш лозим. Демак, ҳар бир ёдгорлик ўз паспортига эга бўлади. Бу ҳужжатда ёдгорликнинг аталиши, жойлашган жойи, жой ва ёдгорликнинг умумий сақлан- ганлик ҳолати қисқача баён қилинган бўлиши лозим. Шунингдек, схернатик тарзда бош план, план ҳамда умумий кўриниш тас- вирлари акс эттирилган бўлиши керак. Борди-ю, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Бош бошқармаси ёки уларнинг жойлардаги ваколатли бўлимлари ҳамда музейларда ёдгорлик паспорти мавжуд бўлрнаса, уни тузиш лозим бўлади. Демак, таъмирлаш ишини тадқиқотчиликдан бошлаш керак. Тадқиқотчилик фаолияти ёдгорлиикнинг паспорти бор ёки йўқиигини аниқлашдан бошланади. Шун­дан сўнг мавжуд маълумотларга қўшимча ахборот йиғиш ишлари амалга оширилиши лозим. Бунда қуйидаги асосий тадқиқотчилик фаолият турлари амалга оширилади:

    1. Ёдгорликнинг умумий ҳолати билан танишиш ва шу ҳақда ёзма маълумот тузиш.

    2. Тарихий манбаларни ўрганиш.

    3. Илмий манбаларни ўрганиш.

    4. Археологик маълумотлар билан танишиш ва янги археологик қидирув ишларини ўтказиш.

    5. Муҳандислик маълумотларини топиш.

    6. Архив ва музейларда тадқиқотчилик ишларини олиб бориш.

    7. Халқ орасида мавжуд маълумотларни тўплаш.

    8. Иконографик тадқиқотлар ўтказиш.

    9. Аналитик материаллар йиғиш.

    10. Яхлит ёзма хулоса тузиш. Шундан сўнг меъморий обиданинг тасвирий материаллари жам- ланади. Яъни фотографиялари мавжуд бўлса ҳам, янгича фотосу- ратлар, кино, видео ва турли янгича тасвирий материал тўпланади. Мавжуд археологик материаллар тўпланиб, янгича материаллар би­лан тўлдирилади. Бино ва иншоотламинг ўлчов чизмалари тузилади.



3


Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling