1-мавзу: Тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш асослари


Download 0.51 Mb.
bet1/4
Sana16.08.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1667613
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу. ТБФТ

1-мавзу: Тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш асослари

Режа:

  • 1. Тижорат банклари фаолияти таҳлилининг асослари ва аҳамияти.
  • 2. Банк фаолияти таҳлилининг мақсад ва вазифалари.
  • 3. Тижорат банклари фаолияти таҳлилининг турлари.

Тижорат банклари фаолияти таҳлилининг асослари ва аҳамияти

  • Ҳар қандай жараённинг кейинги тақдири уни ҳар томонлама чуқур таҳлил этилишига асосланади. Айниқса иқтисодий жараёнларнинг такомиллашуви ва ривожланишини иқтисодий таҳлилсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
  • Бозор иқтисодиёти шароитида банклар Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек иқтисодиётнинг қон томирлари ҳисобланар экан, улар фаолиятини тартибга солиш, мувофиқлаштириш муҳим масалалардан бир бўлиб қолаверади. Бунинг учун тижорат банклари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб бориш зарур.

Банк фаолиятини таҳлил этиш учун банк фаолияти билан боғлиқ бўлган барча иқтисодий жараёнларни ҳар томонлама чуқур ҳис этмоқ, англамоқ зарур бўлади. Бунинг учун эса энг авалло банкнинг моҳияти, бажарадиган вазифалари, ушбу вазифаларни бажариш асослари, усуллари, хуллас, бутун банк фаолиятига тегишли жараёнларни ҳис этмоқ лозим. Банк фаолиятини юритиш учун лозим бўлган маблағлар ва уларнинг манбалари, ўз маблағлари ҳамда мажбуриятлари таркиби, улар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш масалалари, ушбу маблағларни самарали йўналтириш, банкнинг ликвидлилиги, тўлов қобилиятини таъминлаш асослари кабилар чуқур ўрганилмоғи зарур.

  • Банк фаолиятини таҳлил этиш учун банк фаолияти билан боғлиқ бўлган барча иқтисодий жараёнларни ҳар томонлама чуқур ҳис этмоқ, англамоқ зарур бўлади. Бунинг учун эса энг авалло банкнинг моҳияти, бажарадиган вазифалари, ушбу вазифаларни бажариш асослари, усуллари, хуллас, бутун банк фаолиятига тегишли жараёнларни ҳис этмоқ лозим. Банк фаолиятини юритиш учун лозим бўлган маблағлар ва уларнинг манбалари, ўз маблағлари ҳамда мажбуриятлари таркиби, улар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш масалалари, ушбу маблағларни самарали йўналтириш, банкнинг ликвидлилиги, тўлов қобилиятини таъминлаш асослари кабилар чуқур ўрганилмоғи зарур.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling