ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАПИТАЛНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ВА КОНСЕНТРАЦИЯ (МАРКАЗЛАШИШ) ЖАРАЁНЛАРИ.
Глобал бирлашмаларни тузиш чоғида хорижий тадбиркорликнинг ташкилий шаклига алоҳида эътибор қаратилади:
хорижда янги туристик ташкилот барпо этиш
ташкилотни сотиб олиш
хорижий туристик ташкилот капиталида назорат ҳуқуқини берувчи улуш қисмини сотиб олиш
туризм индустриясининг хорижий ташкилотларда назорат ҳуқуқини бермайдиган қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш
хорижий филиалларга ёки хорижий фирмаларга уларнинг фаолиятини кенгайтиришга кредитлар ва қарзлар бериш
Туристик хизматлар соҳасида янги корхонани тузиш бу анча қимматга тушади ва у мураккаб иш. Бу озмунча таваккалчиликни талаб қилмайди. Чунки бунда нотаниш вазиятда ҳаракат қилишга тўғри келади. Маҳаллий шароитни ва бозор хусусиятини яхши билиш таниқли ва обрўли савдо маркасига эга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади. Туризмда хорижий фаолиятининг бундай шакли камдан – кам туристик ташкилотларгагина насиб этиши мумкин.
ТУРИЗМ СОҲАСИДА КАПИТАЛНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИ ВА КОНСЕНТРАЦИЯ (МАРКАЗЛАШИШ) ЖАРАЁНЛАРИ.
Хорижий капитални сотиб олиш операцияси бутунлигича ва хорижий компаниянинг капиталида улуш иштироки эса қуйидаги муаммолар билан тўқнаш кечади:
жуда кўп мамлакатларда корхонани сотиб олиш (тақиқловчи)ни амалга ошириш нархи ҳаддан ташқари юқори
сотиб олинадиган туристик корхонада молиявий ҳолатни синчиклаб ўрганиш лозимлиги туфайли ўтказиладиган операциялар чиқими катта бўлади
сотиб олинган корхонани туристик хизматлар соҳасида ташкилий жиҳатдан қайта қуриш ёки модернизациялаш
Ривожланган мамлакатларда компания устидан назорат кўпинча биржада ёки нобиржа оборотида муомилада бўлган аксияларини сотиб олиш йўли билан ўрнатилади. Бу «дўстона» ёки «тажавуз билан эгаллаш» кўринишидаги сотиб олиш бўлиши мумкин. Аксияларни сотиб олиш бўйича операциялар учун ҳар бир мамлакатда алоҳида тартиблар ва қонун-қоидалар ишлаб чиқилган ва уларга амал қилинилади.
Туризм индустриясида ишловчи хорижий корхоналарни сотиб олиш инвесторга дарҳол маҳаллий структура (тузилма) ларга қўшилишга, сотиб олинган корхонанинг нуфузи ва алоқаларидан фойдаланишга имкон беради. Инвестициялашда бу шаклнинг ютуғи шундаки, у ютиб олинган корхонанинг ишлашини анча тезлаштириши мумкин. Бундан кейин янги корхонани ташкил этиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширишга ҳожат қолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |