1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Download 290 Kb.
bet31/36
Sana28.01.2023
Hajmi290 Kb.
#1136046
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Юридик психология

Назорат саволлари:

  1. Гувоҳларни юзлаштириш қачон амалга оширилади?

  2. Шубҳаланувчи деб кимларни айтилади?

  3. Жабрланувчи тергов ходимлари томонидан қандай ҳимояланади?

  4. Кимлар гувоҳ бўла олади?

  5. Сўроқ қилиш қачон самарали бўлади?



10-МАВЗУ: СУД - ПСИХОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ
Режа:

  1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари.

  2. Экспертиза турлари ва уларнинг имкониятлари.

  3. Суд-психологик экспертизасини ўтказиш услублари.

  4. Психолог-экспертнинг касбий фазилатлари.

  5. Суд-психологик экспертиза натижаларини таҳлил қилиш.



Таянч тушунчалар:
Суд - психологик экспертиза – жиноятни объектив баҳолаш учун
мутахассислар томонидан ўтказиладиган тадбир
Аффектив ҳолат – кучли физиологик ва психологик қўзғалиш, шуурий
Суицид ҳолат – ўз жонига қасд қилиш ҳолати
Стресс ҳолати – кучли ҳаяжонланиш ҳолати
Ваҳима ҳолати – кучли қўрқув, ироданинг кучсизланиши.



  1. Суд-психологик экспертизасининг ҳуқуқий асослари.

? Нима учун суд - психологик экспертизаси ўтказилади?
Жиноятни очишда суд экспертизаларининг аҳамияти катта. Жумладан, суд - психологик экспертизаси ҳам жиноятларни очишга, жиноятчининг руҳиётини аниқлашга, адолатли жазо тайинлашда катта ёрдам беради. Суд-психологик экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

  • Ўлимнинг сабаблари ва тан жароҳатларининг характерини аниқлаш мақсадида;

  • Гумондор ёки айбланувчиларнинг жиноий иш қўзғатилган пайтда ўз хатти - ҳаракатлари учун жавоб бера олиш - олмаслиги ёки идора қила олиш - олмаслигига, шунингдек, энг асосийси руҳий соғломлигига шубҳа туғилганида, уларнинг психик ҳолатларини аниқлаш мақсадида;

  • Гувоҳ ёки жабрланувчининг ишга алоқадор шарт - шароитларини тўғри идрок қилиш ҳамда кўргазма бериш қобилиятларига шубҳа туғилган кезларда уларнинг руҳий ва жисмоний соғломлигини аниқлаш учун;

  • Иш учун аҳамиятли бўлган, лекин тегишли ҳужжатлар бўлмаган ҳолларда айбланувчи, гумондор ва жабрланувчининг неча ёшга кирганини аниқлаш учун экспертиза ўтказилиши шарт бўлиб ҳисобланади.

Қонунда экспертизаларни тегишли мутахассислар – шифокор, психолог, психиатрларни таклиф қилиб ўтказиш белгилаб қўйилган.
Кўпчилик ҳолларда экспертиза ўтказиш зарурати терговчининг ихтиёри билан ҳал этилади, бу масалани ҳал қилиш унинг ваколатига киради.




  1. Download 290 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling