1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Қонунбузарлик сабаблари ва уларнинг тавсифи


Download 470.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana31.01.2023
Hajmi470.46 Kb.
#1144351
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
Kitob 6079 uzsmart.uz

2.Қонунбузарлик сабаблари ва уларнинг тавсифи. 
?
 Нима учун қонун бузилади? 
Қонунбузарлик социал муҳит таъсиридан келиб чиқади. Ўсмирларда бу 
ҳол кўп кузатилади, чунки улар балоғат ѐшига ўтаѐтган чоғларида 
физиологик ва психологик ўзгаришларни бошларидан кечирадилар. Ўз-ўзини 
англаш, ўз-ўзини тарбиялаш жараѐни ҳали тўла шаклланмаган бўлади. 
Бундан ташқари катталарда ҳам қонунбузарлик ҳолатлари, хатти-ҳаракатлари 
ҳам кузатилади. Масалан, алгоколь ичимликларини кўп истеъмол қиладиган, 
оилавий шароити оғир бўлган кишиларда, аффект (кучли руҳий қўзғалиш, 
шуурий ҳолат) ҳолатида қонунбузарлик жиноий хатти-ҳаракатларга сабабчи 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларни аниқлашда терговчи жуда кучли 
асосланган далилларга таяниши лозим.
Бизни қонунбузарликнинг сабаблари қизиқтирар экан, қонун билан 
таъқиқланган жиноий хатти-ҳаракатни вужудга келтирувчи фаолиятнигина 
эмас, балки унинг муқаддимасидаги айрим фаолиятларни ҳам эътиборга 
олиш лозим. Киши хулқ - атворига салбий таъсир кўрсатувчи сабабларга 
қуйидагилар ҳам киради: 
 Биологик эҳтиѐжлар патологияси кўп ҳолларда жиноий бузуқлик ва 
жинсий жиноятларни келтириб чиқаради. 
 Асабий-руҳий касалликлар асаб тизими қўзғалувчанлигини кучайтириб, 
ноадекват акс таъсирига олиб келади, жавобгарликни қийинлаштиради. 
 Авлоддан авлодга ўтувчи туғма касалликлар, айниқса ичкиликбозлик 
туфайли зўрайиб кетади, ақли заиф болаларнинг 40 фоизи мана шу 
касаллик оқибатидандир. 
 Психофизиологик зўриқиш, зиддиятли вазиятлар, атроф муҳитда кимѐвий 


30 
таркибнинг ўзгариши, турли психологик, аллергик ва заҳарланиш 
касалликларига сабаб бўлиб, қўшимча криминал омилларга айланади. 
Жиноятларни келтириб чқарадиган сабабий туркумлардан бири 
одамлар маънавий ва моддий эҳтиѐжларнинг қондирилмаслиги бўлиши 
ҳам мумкин. 

Download 470.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling