2
А Н Н О Т А Ц И Я
Юридик психология фани бўйича тайѐрланган мазкур муаммоли
маърузалар матни бакалавр,
магистрлар, шунингдек, ҳуқуқ тартибот
органлари ходимлари: судья,
терговчи, прокурор кабилар учун мўлжалланган
бўлиб, унда ҳар бир маърузалар учун асосий таянч тушунчалар, мавзуни
мустаҳкамлаш учун назорат
саволлари, адабиѐтлар рўйхати берилган.
Мазкур маърузалар матни ҳуқуқ тартибот органларида фаолият
кўрсатадиган психолог-экспертлар, ҳуқуқ йўналишида
таълим оладиган
бакалавр, магистрлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.
3
1-МАВЗУ: ЮРИДИК ПСИХОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ
ВАЗИФАЛАРИ ВА ПРЕДМЕТИ
Режа:
1. Юридик психологиянинг предмети.
2. Юридик психологиянинг фан сифатида шаклланиши.
3. Юридик психологиянинг тармоқлари.
4. Юридик психологиянинг методлари.
5. Юридик психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни.
Таянч тушунчалар:
Психология
– руҳиѐтни, руҳий жараѐн, ҳолат,
хусусият,
фаолиятни ўрганувчи фан