17
3 - МАВЗУ: ЮРИДИК МЕҲНАТ ПСИХОЛОГИЯСИ
Режа:
1. Юридик меҳнат психологиясининг асосий вазифа ва қонуниятлари.
2. Юридик касбининг касбграммаларига психологик тавсиф ва
юридик касбларнинг касбграммаларини тузиш.
3. Юридик фаолиятда керакли бўлган касбий
фазилатларнинг психологик
асослари.
Таянч тушунчалар:
Юридик меҳнат психологияси - психологиянинг ҳуқуқшунослик соҳаси
билан боғлиқ тармоғи
Юридик касби
- ҳуқуқ соҳасини қамраб олувчи соҳа
Касбграмма
- ҳар бир касбга тавсифнома тузиш
1. Юридик меҳнат психологиясининг асосий вазифа ва
қонуниятлари.
?
Юридик меҳнат деганда нимани тушунасиз?
Профессионал ҳуқуқшунослик фаолияти –давлат
арбоби фаолияти
демакдир. Ҳуқуқушунослик касб-корларининг кўпчилиги (
прокурор, судья,
терговчи, тезкор ходимлар) меҳнати ҳукмини ўтказишнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кафолатланишини тақозо этади.
Юрист меҳнати психологиясининг асосий вазифаси – касб-кор тақозо
этадиган талабларнинг рационал мувозанатини аниқлашдан иборат. Бу
мураккаб ва масъулиятли меҳнат ҳуқуқшунос ходимларига катта талаблар
қўяди. Юрист касб-корларининг ўзига хос хусусияти –ташкилий
фаолиятнинг катта ўрин
тутишидан иборат булиб, у иккита асосий жиҳатга
эга:
18
1)
иш куни, иш ҳафтаси мобайнида ўз ишини режалаштириш, вақти-соати
белгиланмаган иш куни шароитларида ҳуқуқбузарлик ѐки жиноий ишга оид
суриштирув ва тергов ишларини ташкил қилиш,
2)
бошқа мансабдаги ҳамкасблар, бошқа ҳуқуқ - тартибот идоралари
билан ҳамкорликда ишни ташкил этиш шу жумладандир.
Жиноий ишни
очиш, суд қилиш мобайнида адолатли ҳукм чиқариш – ижодий жараѐн
бўлиб, терговчи, прокурор, судья, адвокатлардан сезгирликни, диққат -
эътиборни, инсонпарварликни, инсон ички дунѐсига йўл топа билишни талаб
этади.
Ҳуқуқшунослик фаолияти турларини тизимлаштирган ҳолда ўрганиш
мобайнида икки гуруҳга: асосий ва ѐрдамчи гуруҳларга ажратиб олинади.
Фаолиятнинг асосий турлари тергов ва судлов
идораларининг бевосита
мақсадга эришишини кўзлайди. Улар сирасига: ваколатли,
конструктив
ҳамда ахлоқ тарбиялаш гуруҳларини киритиш мумкин. Ёрдамчи турлари
(алоқа,
ташкилий, таъкидий) асосий мақсадлар тўла рўѐбга чиқарилишига
ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: