1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


?  Нима учун киши жиноятга қўл уради? Жиноят


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/40
Sana24.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1294048
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
43. Yuridik psixologiya (M.M) @profayling uz (1)

?
 Нима учун киши жиноятга қўл уради? Жиноят 
содир этаётганди нимага ўзини тўхтатиб қололмайди? 
Шахс жиноят содир этаётганда унинг ички психофизиологик 
ҳолатлари муҳим рол ўйнайди. Унда ички ва ташқи тормозланиш мавжуд. 
Жиноят содир этилаётганда биздаги эмоциялар қўзғалиш ҳолатига 
келади.Яъни бутун ҳис-туйғуларимиз онгсизлик ҳолатига ўтиб кетади. 
Жиноятнинг келиб чиқишида бир неча сабаблар, мотивлар пайдо бўлади. 
Инсон қанчалик тарбияланган бўлса эмоцияларини бошқара олади. Лекин 
айрим ҳолларда чегарадан чиқиб кетиш, яъни онгсизлик ҳолатига ўтиб кетиш 
пайтлари ҳам бўлади. Халқимизда «жаҳл келса ақл қочади» деб бекорга 
айтилмаган. Жаҳл келганла фикр тораяди, мияда жамият қонун-қоидаларига 
тўғри келмайдиган тасаввур ва тушунчалар пайдо бўлади. 
Жамият қонун - қоидаларига тўғри келмайдиган тасаввурлар ва 
тушунчалар кишининг асаб тизимига, темпераментига, характерига кучли 
таъсир қилади. Шахснинг ижтимоий ва биологик хусусиятлари ҳақидаги 
умумий маълумотлар муҳим масалаларни, яъни жиноятчиликни очишга 
ёрдам бермайди. Бунинг учун кишининг имкониятлари, эҳтиёжлари, билиш 
жараёнлари, тарбияланганлик даражаси, жиноятни келтириб чиқарувчи 
шарт-шароитларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Демак, жиноятчилик ўз-ўзидан 
келиб чиқмайди. Биологик ва социал имкониятларни шахс шаклланишига 
қанчалик боғлиқлигини ҳисобга олиш муҳимдир. 
Ф. Г. Углов тадқиқотларининг кўрсатишича, 1500 нафар тараққиётдан 
орқада қолган болаларнинг 2 фоизи наркотик истеъмол қилмайдиган 
оналардан, 9 фоизи алкоголь истеъмол қилувчи оналардан, 74 фоизини 
нароктик моддаларни кўп истеъмол қилувчи оналардан туғилганлиги 
аниқланган. Жиноятчилик ирсият орқали ўтмайди. Бола онасининг қорнидан 
жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жиноятчилик атрофдаги муҳит, муносабатлар 


https://t.me/profayling_uz
  
29 
(ота - она, тенгдошлар, катталар билан бўладиган) таълим - тарбия 
таъсиридан келиб чиқиши мумкин. Унинг пайдо бўлишига қизиқиш, эҳтиёж, 
ироданинг пастлиги ҳам сабаб бўлади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling