https://t.me/profayling_uz
25
Биринчи усулни шартли равишда нутқли – репродуктив деб аташ
мумкин. Гувоҳ, жабрланувчи ва айбланувчини ҳуқуқшуносга зарур маълумот
беришга қўзғатувчи бир қатор усуллар мавжуд.
1. Манфаатдор субъектнинг хотирасида муайян образларни уйғотувчи ҳамда
ихтиёрсиз мулоҳазаларни айтиб юборишга қўзғатувчи
конкрет
предметларнинг
намойиш
қилиниши.
Мисол
учун
фотосурат,
фотоаппарат, фотоишига оида қоғозлар, булар суҳбатга туртки бериши
мумкин.
2. Суҳбатда турдош мавзудан фойдаланиш.
Яъни бирданига гангитадиган
саволлар бермасдан, иккинчи даражали саволлар орқали
асосий саволга
ўтиш ва унга жавоб олиш даркор.
3. Бевосита, тўғридан - тўғри, лекин
етарли даражада мотивлашган
саволларни кўндаланг қўйиш.
4. Мулоқот мобайнида бизни қизиқтираётган субъектда муайян руҳий
ҳолатни шакллантириш йўли билан уни тегишли суҳбатга ундаш.
5. Бизни қизиқтираётган субъектнинг жиноий хатти-ҳаракатларига алоқадор
конкрет предметларни намойиш этиш.
6. Бир зумлик, кутилмаган, психологик жиҳатдан таъсирчан ҳаётий
ҳолатларни яратиш.
7. Одатдаги фаолият шароитини яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: