1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Гувоҳ ва жабрланувчилар, шубҳаланувчи ва


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/40
Sana24.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1294048
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
43. Yuridik psixologiya (M.M) @profayling uz (1)

3.Гувоҳ ва жабрланувчилар, шубҳаланувчи ва 
айбланувчилардан керакли маълумотларни олишнинг 
психологик хусусиятлари. 
 

Юрист субъектдан зарур маълумотларни қандай 
йўллар орқали билиб олиши мумкин? 
Бизга зарур маълумотларни билиб олишнинг иккита асосий йўл - 
йўриғини кўрсатиш мумкин. Биринчиси - субъектни юрист учун қизиқарли 
бўлган фактларни беихтиёр тилга олишга мойил этиш. Иккинчиси-бизни 
қизиқтираётган шахсга тегишли ахборотни мужассам этган ихтиёрсиз 
жисмоний ва экспрессив хатти-ҳаракатларга майл уйғотиш.


https://t.me/profayling_uz
  
25 
Биринчи усулни шартли равишда нутқли – репродуктив деб аташ 
мумкин. Гувоҳ, жабрланувчи ва айбланувчини ҳуқуқшуносга зарур маълумот 
беришга қўзғатувчи бир қатор усуллар мавжуд.
1. Манфаатдор субъектнинг хотирасида муайян образларни уйғотувчи ҳамда 
ихтиёрсиз мулоҳазаларни айтиб юборишга қўзғатувчи конкрет 
предметларнинг 
намойиш 
қилиниши. 
Мисол 
учун 
фотосурат, 
фотоаппарат, фотоишига оида қоғозлар, булар суҳбатга туртки бериши 
мумкин.
2. Суҳбатда турдош мавзудан фойдаланиш. Яъни бирданига гангитадиган 
саволлар бермасдан, иккинчи даражали саволлар орқали асосий саволга 
ўтиш ва унга жавоб олиш даркор. 
3. Бевосита, тўғридан - тўғри, лекин етарли даражада мотивлашган 
саволларни кўндаланг қўйиш. 
4. Мулоқот мобайнида бизни қизиқтираётган субъектда муайян руҳий 
ҳолатни шакллантириш йўли билан уни тегишли суҳбатга ундаш. 
5. Бизни қизиқтираётган субъектнинг жиноий хатти-ҳаракатларига алоқадор 
конкрет предметларни намойиш этиш. 
6. Бир зумлик, кутилмаган, психологик жиҳатдан таъсирчан ҳаётий 
ҳолатларни яратиш.
7. Одатдаги фаолият шароитини яратиш. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling