1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)


Download 146.11 Kb.
bet1/31
Sana03.12.2023
Hajmi146.11 Kb.
#1797259
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-Мавзу Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва маз-www.hozir.org


1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)

1-Мавзу: Замонавий корпоратив маданият тушунчаси, моҳияти ва мазмуни (2 соат)
    1. Ўзбекистон Республикасида корпоратив маданиятни ўгранишнинг асосий сабаблари.


    2. Корпоратив маданият моҳияти ва таркиби, ташкилий маданиятдан фарқли томонлари.


    3. Корпоратив маданият функциялари.


    4. Корпоратив маданият даражалари.


    5. Корпоратив маданиятнинг хусусиятларига таъсир этувчи омиллар.




Таянч сўз ва иборалар: Ишбилармон этика, хулк-атвор коидалари, муомала, таништирув, этикет буйича эркакларнинг мажбуриятлари. тайёргарлик тадбирлари, сухбат бошланиши катнашувчиларга ахборотларни етказиш, низосиз муносабатлар, низо мохияти, низо сабаблари, низо шароитида хулк атвор стратегияси, турли хил кул сикишларнинг ахамияти, турли типдаги столларда сухбатдошларнинг жойлашуви.


Ўзбекистон Республикасида корпоратив маданиятни ўгранишнинг асосий сабаблари.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тармоқлар, корхоналар ва фирмаларни самарали бошқариш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Мамлакатимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaри ва уларни амалга ошириш борасидаги куч ва имкониятлар, имкониятлар, механизмлар ҳақидаги билим ва маълумотларни талаба ёшлар онгига чуқур сингдириш орқали уларнинг юртимиздаги улкан ўзгаришлар ҳақидаги тушунча ва тасаввурларни кенгайтириш, ана шу ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш мақсадида “Корпоратив маданият” фани муҳим ўрин тутади.


“Корпоратив маданият” фанининг ўрганиш орқали талабаларкорпоратив маданиятнинг асослари бўйича чуқур назарий билим ва амалий кўникмага эга бўладилар. Бундан ташқари замонавия корпоратив маданият тушунчаси, унинг назарий асослари, типологияси, ривожланган мамлакатларда корпоратив маданият тушунчаси, корхоналарда корпоратив маданиятнинг шаклланиши, қўлланилиши ва ривожланиш жараёнлари, корхоналарда корпоратив маданиятнинг трансформацияси, корпоратив маданиятни бошқариш усуллари, персонални рағбатлантиришда унинг аҳамияти ва ўрни, иқтисодий самарадорликга корпоратив маданият таъсири, корхона рахбарининг этикаси, глобализация шароитида корпоратив маданиятнинг долзарблиги Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш шароитидаги аҳамияти каби масалаларни ўзида мужассам этган.
Ушбу фан Корпоратив бошқарув соҳасидаги мутахассисларга корпоратив маданият бўйича мустаҳкам назарий ва амалий билим бериш, тажрибаларни ўргатиш, акциядорлик жамиятларини бошқариш ва фаолият самарадорлигини ошириш билан боғлиқ бўлган масалаларни қамрайди.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда “Корпоратив маданият” фанини ўқитишдан мақсад – корхоналарда корпоратив маданият бўйича мустаҳкам назарий ва амалий билим бериш, ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўргатишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар: корпоратив маданият тушунчаси, назарий ва амалий асосларини ўргатиш, замонави корпоратив маданият тушунчасини ва унинг шаклланиши, ривожланиш босқичларини тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; корпоратив маданият типологиясини; ривожланган мамлакатлардаги корпоратив маданият тушунчасини; корхоналарда корпоратив маданиятнинг шаклланиши, қўлланилиши ва ривожланиш жараёнларини; корхоналарда корпоратив маданиятнинг трансформацияси; корпоратив маданиятни бошқариш усуллари; персонални рағбатлантиришда корпоратив маданиятнинг аҳамияти ва ўрнини; глобализация шароитида корпоратив маданиятнинг долзарблигини билишива улардан фойдалана олиши; корхона иқтисодий самарадорлигига корпоратив маданиятнинг таъсирини аниқлаш ва ўлчаш; корпоратив маданиятда корхона рахбарининг этикасининг аҳамиятини баҳолай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Download 146.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling