1-мавзу. Зилзилавий худудларда турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш режа


Юк кўтарувчи ғишт ёки тош деворлар


Download 159.88 Kb.
bet2/2
Sana28.03.2023
Hajmi159.88 Kb.
#1301466
1   2
Bog'liq
1-мавзу с.б.

Юк кўтарувчи ғишт ёки тош деворлар, одатда, ҳишт, сопол, бетон, табиий тош ёки блоклардан тикланиб, теришда ишлатиладиган қоришмаларга пластиклаштирувчи ва ёпишув кучини оширувчи қўшимчалар қўшилади.
I. Ҳисобий сейсмиклик 9 баллдан юқори бўлганда қўлда териладиган девор қуйидаги усулларнинг бири билан кучайтирилади:
- горизонтал арматуралаш ва темирбетон ўзак киритиш;
- горизонтал арматуралаш ва деворларнинг кесишув ерларига тўрсимон арматура қоплаб, темирбетон ўзак киритиш;
- вертикал йўналишда бир ёки икки томонлама арматураланган цемент қоришмаси ёки бетон қоплаш.
II. Ҳисобий сейсмиклик 9* балл бўлганда:
  • - кучайтирилган горизонтал арматура ва темирбетон ўзак қўллаш, деворларнинг кесишув ерларига кучайтирилган арматура турлари қоплаш;
  • - вертикал йўналишда икки томонлама арматураланган қоришма ёки бетон қоплаш.

  • Ҳисобий сейсмиклик 9 ва 9 баллдан ортиқ бўлганда манфий ҳароратли ҳавода қўлда юк кўтарувчи ғишт ёки тош девор тиклаш тақиқланади.

Агар девор темирбетон ўзаклар билан кучайтирилса, қават баландлиги 7, 8, 9 балли жойларда мос равишда кўпи билан 6,5 ва 4,5 м, ҳисобий сейсмиклик 9 дан катта ва 9* бўлса, мос равишда кўпи билан 3,5 ва 3 м олинади. Девор баландлигининг қалинлигига нисбати сейсмиклик 9 баллгача бўлган жойларда 15 дан ва сейсмиклик < 9 ва 9* балл бўлганда 10 дан ошмаслиги зарур.
Деворларнинг туташув жойларига арматура тўри ётқизилади.
Бўйлама арматуранинг умумий кесим юзаси 1 см2, узунлиги 1,5 м олиниб, баландлик бўйича 7-8 балли жойларда ҳар 700 ммга битта, 9, > 9 ва 9* балли худудларда ҳар 500 мм масофа битта симтўр қўйилади.
Ғишт устунлар ўрнатиш фақат 7 балли жойларда рухсат этилади. Бунда қоришма маркаси 50 дан кам бўлмаслиги, устунлар баландлиги эса 4 м дан ошмаслиги зарур. Устунлар икки йўналишда деворларга маҳкамланган тўсинлар билан боғланади.
Деворларнинг туташув ерлари темирбетон ўзаклар билан кучайтирилади, ўзак ва кесишув ери орасидаги масофа 2 м дан ортмаслиги керак. Бетон синфи > В12,5; қоришма маркаси > 50. Деворни кучайтириш учун қопланадиган вертикал цемент ёки бетон қопламанинг қалинлиги >25 мм, мустаҳкамлиги >100 МПа бўлиши керак.
Произошло землетрясение в Ташкенте ... 26 апреля 1966 года столица Узбекской ССР – город Ташкент рано утром содрогнулся от первых подземных толчков. Эпицентр землетрясения пришёлся на центральную часть города. Основные толчки произошли около 5 часов утра, их сила составила 8-9 баллов, и продолжались они порядка 10 секунд.
Download 159.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling