7-МИСОЛ: НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР
Савол. Туман(шаҳар) Спорт мактабига I-II-III-гуруҳ ногиронлиги бўлган 6-нафар шахслар А.А.А пара спорт турлари билан шуғулланиш истагини билдирган. Бироқ спорт мактабида пара спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилмаганлиги сабабидан ногиронлиги бўлган шахсларни пара спорт турларига жалб қилинмасдан қолинган. Шундан сўнг мазкур масалани ижобий ҳал этилишида ёрдам сўраб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилган.
Баҳолаш жараёнида. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан спорт мактабида мониторинг қилиш жараёнида параспорт тўгараклари йўлга қўйилмагани асосий сабаби пара спорт мураббийи йўқлиги аниқланди.
7-мисолга тўғри жавобни танланг:
а)* Спорт мактабидаги бир нафар спорт мараббийни навбатсиз тезкорлик билан паралимпия спорт турлари бўйича малака оширишини таъминлаш, бунда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарининг хати асосида Агентлик директорининг тегишли талабномаси асосдиа Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтида малака ошириш ўқувини ташкил қилиш. (2 ой муддат ичида)
б) Қўшни ҳудуда жойлашган туман (шаҳар) Спорт мактабидаги пара спорт тўгарагига йўналтириш. (3 кун муддат ичида)
в) Вилоятда жойлашган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига йўналтириш. (9 ой муддат ичида)
|