8-МИСОЛ: КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР
Савол. А.А.А Фарзандининг олий таълим муассасида ўқиши учун шартнома маблағларини “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилишини сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилган, ёшлар етакчиси туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” васийлик кенгашига мурожаатни киритган. Бироқ “Ёшлар дафтари” жамғармасида маблағ бўлмаганлиги сабабидан 6 ойдан ортиқ вақт давомида шартнома маблағи тўланмагани ҳисобига кам таъминланган оиланинг фарзанди олий таълим ўқишини давом этиролмасдан қолмоқда. Шу муносабат билан А.А.А “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилган.
Баҳолаш жараёнида. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ҳодими томонидан кам таъминланган оиланинг ҳолати ўрганилади. Туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармасида маблағ ажратиш масаласи тарибида кўриб чиқилганлиги аниқланади.
8-мисолга тўғри жавобни танланг:
а)* “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарининг мурожаати асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоятлар бошқарма бошлиғининг талабномаси кўра вилояти “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш чораси кўрилади.
б) Туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” васийлик кенгаши раиси (ҳоким)нинг шартнома маблағини тўлаб бериш юзасидан олий таълим муассаси раҳбари номига кафолат хати юборилади.
в) Фарзандининг олий таълим муассасида ўқиши учун шартнома маблағларини “Ёшлар дафтари” жамғармасида маблағ бўлган тақдирда тўлаб берилиши юзасидан мурожаатчига жавоб хати юборилади.
9-МИСОЛ: ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИГАН, ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР
Савол. Ёлгиз яшовчи кекса II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ўзгалар парваришига мухтож ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар шахсий рўйхатига киритишни хамда уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштирилишини сўраб мурожаат этган.
Баҳолаш жараёнида. Ижтимоий ходим ёлғиз яшовчи фуқаронинг хонадонга бориб ўрганиш натижасида, шу нарса маълум бўлдики, хонадон соҳиби хақиқатдан хам II гуруҳ ногирони, харакат фаолияти чекланган. Хозирда жазони ижро этиш муассасасида бўлган фарзандри билан бирга туради. Ўзгалар парваришига ва ёрдамига мухтож.
Do'stlaringiz bilan baham: |