1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Даъволар ва олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар аудити
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
7. Даъволар ва олинган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар аудити.
Даъволар бўйича ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказишда 4890 -«Бошқа дебиторларнинг қарзлари» ва 6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»нинг ёзувлари ҳамда унда ҳисобда тўрган ҳар бир дебитор ва кредитор алоҳида даъволар бўйича суммалар текширув объектлари бўлиб ҳисобланади. Даъволар бўйича ҳисоб-китобларни таҳлил қилишнинг мақсади қуйидагиларни аниқлашдан иборат: -даъволар бўйича қарзларнинг катта-кичиклиги; -вужудга келиш муддатлари(муддати ўтиб кетганлари, муддати ўтмаганлари) -қайси босқичдалиги(даъво қилинган ва қарздор томонидан тан олинган); -даъволар вужудга келиш сабаблари. Аудитор дебитор қарзларни талаб қилиш фактларининг исботи (товар (иш ва хизмат)лар жўнатилгани (бажарилгани)дан сўнг 3 ой ўтганидан сўнг хўжалик судига даъво аризаси берилганлиги; давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, қарздорнинг банкрот деб тан олиниши, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг жиноий ишни тўхтатиш тўғрисидаги қарори ва шунга ўхшаш) мавжудлигини текширади. Талаб қилинган дебитор қарз даъво муддати - 3 йил ўтгунга қадар балансда туриши мумкин (ЎзР. Ф. К 150-м. ). Даъво муддати ўтиб кетган ва ундириб олиш имкони бўлмаган бошқа қарзларнинг ҳисобдан ўчирилишини текшириш чоғида аудитор ЎзР ФК 150-163 моддалари ва бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилинишини аниқлайди. Хусусан: даъво муддатини ҳисоблашнинг тўғрилиги ЎзР. Ф. К. 154-моддасига мувофиқ даъво муддати даври шахс ўз ҳуқуқининг бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошланади. Муддати белгилаб қўйилган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ўтиши ушбу муддат ўтиши билан бошланади; ҳисобдан ўчириш ҳар бир мажбурият бўйича амалга оширилиши мумкин; қарздорликларни инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги далолатномалар мавжудлиги; корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) ва ёзма асоси; шубҳали қарзлар бўйича резервлар ҳисобидан 4910-счёт ёки, агар резерв яратилмаган бўлса, молиявий натижалар ҳисобидан 9430-счёт ҳисобдан ўчирилиши мумкин; 007 - «Зарарга олиб борилиб ҳисобдан ўчирилган тўловга лаёқатсиз дебиторларнинг қарзлари» балансдан ташқари счётида, 5 йил давомида ҳисобда туриши. харидорлардан талаб қилиб олинмаган дебитор қарзлар, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб -китоблар бўйича мажбуриятларни бажариш муддатларининг энг сўнги муддати ўтганлиги муносабати билан, ҳисобдан ўчириш фактлари бўйича солиққа тортиладиган фойдани аниқлашнинг тўғрилиги текширилади. Бундай қарз суммасининг ҳисобдан ўчирилиши фойдани солиққа тортишда ҳисобга олинадиган молиявий натижани камайтирмайди. 4890 ва 6960 - счётлар бўйича қолдиқлар ҳаққонийлигини текширишда аудитор, муддати ўтиб кетган даъволар бўйича суммалар йўқлиги, шартномада кўрсатилган муддатлари бузиб қилинган даъволар; ҳужжат билан тасдиқланмаган даъволар ва шунга ўхшашларни аниқлайди. Даъволар бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олишга доир муомалаларни текширишда аудитор даъво ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилганлигини аниқлайди. Даъволар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттиришнинг тўғрилиги қилинган даъволар бўйича ёзувларни 4890 ва 6910 счётлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари ҳамда Бош дафтар маълумотларига солиштириш йўли билин аниқланади. Қилинган даъволарнинг суммалари даъво қилиш факти бўйича ҳисобда акс эттирилиши лозим (Дт-4890 счёт ва Кт-0710, 2810, 0810, 1010, 1110, 1510, 4010, 4110, 5110, 5210, 5510, 6210 ва бошқа счётлар). Сотувчи ташкилот томонидан тан олинган даъво суммалари , уларнинг тан олиниш (ҳисобланиш) факти бўйича ҳисобда акс эттирилиши лозим. Даъволар бўйича олинган жарималар, пениялар ва неустоикалар суммаларидан ҚҚС ҳисобланган бўлиши лозим. Даъволар бўйича қарзларни қайтариш тўлов ҳужжатлари маълумотлари ва банк кўчирмалари бўйича, моддий заҳираларни қўшимча етказиб бериш ва умидсиз қарзларни ҳисобдан ўчириш ҳужжатлари бўйича текширилади. Аудитор олинган бўнаклар ва уларга доир ҚҚСни акс эттиришнинг ўз вақтидалиги ва тўлиқлигини, ҳамда бўнакларни ҳисобга ўтказиш ва ҚҚСни тиклашнинг асосланганлигини аниқлаши лозим. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling