1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
ё) Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни текшириш
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
ё) Маҳаллий солиқлар ва йиғимларни текшириш.
Мол-мулк солиғини текшириш. Бу солиқ корхоналарни мавжуд активлардан самарали фойдаланишга ва кераксиз мулклар тўпланиб қолишига йўл қўймасликни рағбатлантириш учун жорий қилинган. Бу солиқни солиққа тортиладиган мулки, банкда муддатсиз депозит счёти бўлган ва мустақил балансдаги ҳуқуқий шахслар тўлайди. Солиқ Кодексининг 90-моддасига мувофиқ ҳуқуқий шахслар учун мол-мулк солиғи у қайси манбадан олинганидан қатъий назар, корхона балансида турган барча асосий воситалар ва номмоддий активларнинг йиллик ўртача қийматига нисбатан ҳисобланади. Бунда аудитор солиққа тортиладиган объектларнинг суммасини ва ҳар чоракликда йил бошидан ўсиб борувчи жами билан ҳисобланадиган солиқ суммасининг тўғрилигини текшириши лозим. Жисмоний шахслар учун эса, уларнинг мулки ҳисобланган квартиралар, чорбоғ ва боғ уйлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар қиймати, шунингдек автомобиллар, моторли қайиқлар, вертолётлар, самолётлар ва бошқа транспорт воситалари двигателларининг қуввати солиқ объекти ҳисобланади. Аудитор жисмоний шахсларнинг мол-мулкини солиққа тортишни текширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган солиқ ставкаларига риоя қилинишига алоҳида эътибор бериши лозим. Солиқ ставкаси корхонанинг балансидаги асосий воситалар (лизинг шартномаси бўйича олинганлари ҳам қўшилган) ва номоддий активларнинг эскириши айрилмаган ўртача йиллик қийматига нисбатан қўлланилади. Мулк суммаси унинг ўтган ҳар ойнинг 1санасига бўлган қолдиғи бўйича ҳисобланади. Бунда чоракликнинг боши ва охирига бўлган қолдиқларнинг ярми билан қолган ойларнинг 1-санасига бўлган қолдиқлар қўшилиб, 12га тақсимланади. IV-чорак учун тўланадиган солиқ йиллик баланснинг тегишли -моддалари бўйича ўртача қолдиқлардан ҳисобланган солиқдан 9 ой учун тўланган солиқ суммаларини айриш билан аниқланади. Аудитор ҳуқуқий ва жисмоний шахслар мулкига солинадиган солиқлар бўйича белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини текширади. Бунда у Солиқ Кодексининг 92 ва 93-моддаларига риоя қилинганлигини аниқлаши лозим. Аудитор ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартибига қандай риоя қилинаётганлигига ҳам алоҳида эътибор бериши зарур. Бунда у Солиқ кодексининг 94-моддасига мувофиқ ҳуқуқий шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар бюджетга ҳар ойнинг 20-кунидан кечиктирмасдан, йиллик тўлов суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўланиб келинаётганлигини аниқлаши керак. Шу билан бирга солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоблаш варақаларини солиқ органларига йилнинг чораклари бўйича ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатида топширилишини ҳам ўрганиш зарур. Жисмоний шахсларнинг иморат, бино ва иншоатлари учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1 январдаги ҳолати юзасидан коммунал хизмат кўрсатиш идоралари берадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида, бундай маълумотлар бўлмаган такдирда эса мазкур объектларнинг мажбурий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланиладиган баҳолар асосида ҳисобланиши текширилади. Аудитор, агар корхонадаги мол-мулклар бир неча мулкдорларнинг улушбай асосида умумий мулки бўлган ҳолатларни текширганда мол-мулк солиғи ҳар бир мулкдор томонидан умумий мулкдаги улушига мутаносиб равишда тўланганлигини аниқлаши лозим. Янги қурилган иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ улар барпо этилган ёки олинган йилдан бошлаб тўланишини эътибордан чиқармаслик керак. Булардан ташқари, мерос бўлиб ўтган ёки бир мулкдордан иккинчисига ўтган мол-мулкларнинг солиққа тортилиш тартиби ҳам текширилади Табиий офат ёки бошқа сабабларга кўра йўқолган мол-мулклар бўйича солиқ ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан бошлаб тўхтатилади. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши ва тўлов муддатларига риоя қилиниши ҳам текширилиши зарур. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling