1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Бухгалтерлик ҳисобининг ташкил этилишини


Download 1.78 Mb.
bet44/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

2. Бухгалтерлик ҳисобининг ташкил этилишини
ўрганиш (баён қилиш).
Аудитор корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни бошлашдан олдин бухгалтерлик ҳисоби қандай ташкил этилганлиги ва юритилаётганлигини ўрганиши лозим. Бунда у корхонада қўлланилаётган назорат воситаларини ўрганади ва баҳолайди, улар асосида тахмин қилинаётган аудиторлик амалларининг мазмуни, миқёси ва қилинадиган харажатларни аниқлайди.

Энг муҳими, аудитор амалдаги бухгалтерлик ҳисоби тизими текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини ишонарли акс эттириши ҳамда текширилаётган корхонадаги мавжуд назорат воситаларига қай даражада таяна олишига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шунингдек, ҳисоб тизимини, яъни ҳужжатлар айланиш режа-графигининг тузилишини, бухгалтерия ходимларининг хизмат вазифалари қандай тақсимланаётганлигини кўрсатиши, корхонанинг асосий муомалаларини акс эттириш учун қандай счётлар корреспонденциялари (ўзаро боғланишлари) қабул қилинганлиги ва қандай ҳисоб регистрларидан фойдаланилаётганлиги каби масалаларни баён қилиш лозим.


Кўпчилик аудиторлар ҳисобни ташкил этиш ва уни юритиш услубиёти стандарт, марказлаштирилган ҳолда тартибга солишга бўйсундирилган ва шунинг учун уни баён қилишга эҳтиёж сезилмайди деган нотўғри фикрга эга. Улар бундай фикрга асосланиб аудитни режалаштиришнинг бу қисмига етарли эътибор бермайдилар. Бундай ёндошувга йўл қўйиб бўлмайди, чунки марказлаштирилган тизим шунга олиб келадики, унда турли корхоналар нафақат ўз хусусиятларини, балки намунавий счётлар ва регистрлар номи остида ҳам хатоларини яширадилар. Масалан, 1010-1090 «Материаллар» счётлари бўйича қолдиқларни балансда ҳисоб баҳоларида акс эттириш ҳоллари кўп учрайди. Ҳисоб юритиш сиёсатидаги «ишлаб чиқариш захираларининг ҳисоби уларнинг ўртача сотиб олиш баҳоси бўйича юритилади» деган ёзув остида нафақат ўртача миқдорларни ҳисоб-китоб қилишнинг хилма-хил усуллари, балки улардан тўғридан-тўғри воз кечиш ва материалларни корхона учун энг қулай бўлган баҳоларда ҳисобдан ўчириш ва шунга ўхшашлар яшириниши мумкин. Бухгалтерия ходимлари корхонада юритиладиган оборот ведомостлари ва шунга ўхшашларни журнал-ордерлар деб тушуниб, ҳисоб журнал-ордер шаклида юритилишини тасдиқлашлари ҳам мумкин.
Бухгалтерлик ҳисоби тизимини баён қилиш қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши мумкин: аудитор ахборот олишни режалаштирган асосий ходимлар фамилиялари кўрсатил-ган корхона бухгалтериясининг ташкилий тузилмаси; ташкилий тузилмада кўрсатилган ҳар бир ходимнинг вазифалари ва масъулиятларининг баёни; ҳисоб циклининг муҳим участкалари бўйича ҳужжатлар айланиш режа-графиги; ҳисоб цикллари йўналишида намунавий муомалалар бўйича проводкалар баёни; бир марталик муомалалар ва хато бўлиш эҳтимоли юқори бўлган муомалалар («ўзининг» фирмалари, мавозалари, комиссия ва консигнация шартномалари, қўшма фаолият шартномалари, лизинг) бўйича счётлар корреспонденциялари баёни; ҳисоб юритиш сиёсатидаги ёки айрим счётларни юритиш қоидаларида нормативдан четга чиқишлар; ҳисобот маъ-лумотларини текширишнинг назорат варақаси. Сўнгги ҳужжат аудиторнинг талаби бўйича мижоз томонидан тузилади. Унда ҳисоботнинг бутунлигича ҳам, қисман ҳам текширишга тайёр эканлиги мижознинг ушбу текширишни техник жиҳатдан қай даражада таъминлай олиши сўралади.
Аудитор бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ҳамда ҳолатини текширишда қуйидагилардан фойдаланади:

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling