10-мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати
Режа:
1. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришнинг зарурлиги ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
2. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг мақсади, вазифалари ва йўналишлари
3. Инвестицияларнинг моҳияти, турлари, инвестицион фаолият ва давлат сиёсати.
4.Ўзбекистонда иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш тенденциялари
5. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси.
6. Ўзбекистонда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни давлат томонидан рағбатлантирилиши.
Таркибий ўзгаришлар сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад тармоқ ва соҳаларнинг оқилона нисбатларини шакллантириш, унинг самарадорлигини, рақобатбардошлигини ошириш асосида аҳоли турмуш даражасини ўстириш ва жаҳон хўжалигига интеграциялашувини таъминлашдан иборат.
Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан Ўзбекистон учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг кенг истиқболлари очилди ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўли танлаб олинди. Республикада барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун иқтисодиётимизнинг таркибий тузилишида туб ўзгаришлар қилиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда асосан икки муҳим муаммони ҳал этишга эътибор қаратилиши лозим. Биринчидан, мустақил давлатчиликни шакллантирган ҳолда бозор иқтисодиёти инфратузилмасини вужудга келтириш; иккинчидан жамият аъзоларининг яшаши ва меҳнат қилишлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишдан иборат.
Ўзбекистонда иқтисодиёт тузилишидаги ўзгаришлар қуйидаги энг муҳим вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир:
Биринчидан, бошқа мамлакатлардан хомашё ресурслари энг муҳим турларининг, бутловчи маҳсулотларнинг ва озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб келинишини қисқартириб, ана шу маҳсулотлар ўрнини босадиган корхоналарни ривожлантириш асосида республиканинг иқтисодий мустақиллигига эришиш;
Иккинчидан, ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига маҳсулотлар ва халқ истеъмол молларининг ҳаётий муҳим турларига бўлган аҳоли ва умумхалқ хўжалиги талабларини қондириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |