Режа: Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришнинг зарурлиги ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари


Учинчидан, иқтисодиётнинг мутаносиб ва барқарор ишлашини таъминлаш; Тўртинчидан


Download 1.23 Mb.
bet2/2
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036857
1   2
Bog'liq
10-mavzu. Давлатнинг таркибий-инвестициявий сиёсати (2)

Учинчидан, иқтисодиётнинг мутаносиб ва барқарор ишлашини таъминлаш;
Тўртинчидан, иқтисодиётнинг хомашё етиштиришга қаратилган бир томонлама йўналишини бартараф этиш, ғоят бой маъдан - хомашё ресурслари ва қишлоқ хўжалик хомашёсини чуқурроқ, мукаммалроқ қайта ишланишини ташкил этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бутлик даражаси ва рақобатбардошлигини ошириш;
Бешинчидан, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларда тўлов балансининг ижобий бўлишига эришиш; олтин-валюта захирасини мустаҳкамлаш;
Олтинчидан, меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, меҳнат қилишнинг янги технологияларга, халқнинг тарихий анъаналари ва удумларига мос келадиган соҳаларини барпо этиш;
Еттинчидан, тармоқлар ичидаги ва ҳудудий жиҳатдан вужудга келган номутаносибликларни бартараф этиш, республика ҳудудида ишлаб чиқарувчи кучларни жадал ривожлантириш ва оқилона жойлаштириш
Таркибий ўзгаришлардан кўзланган аниқ мақсадлар қуйидагилардан иборатдир:
1
Иқтисодиётнинг хомашё етиштиришдан иборат бир томонламалигига чек қўйиш;
2
Истеъмолга тайёр, яъни тугалланган маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш
3
Импорт ўрнини боса оладиган товарларни иложи борича мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариб, импортга қарамликни чеклаш
4
Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини жаҳон бозори талаблари даражасига етказиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш
5
Ишлаб чиқаришнинг истиқболли соҳаларига устуворлик бериб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш
6
Меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, янги технологияларга ўтиш, халқимизнинг миллий ва тарихий анъаналарига мос келадиган янги соҳаларни барпо этиш
7
Ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ҳисобидан миллий бозорни тўлдириш орқали халқ истеъмол молларининг муҳим турларига бўлган аҳоли талабларини тўлароқ қондириш
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада самаралироқ бўлиши учун қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:
Давлатнинг таркибий ўзгаришлар борасидаги фаол инвестицион сиёсатини амалга ошириш
Хусусий инвестицияларни рағбатлантириш ва улар учун муносиб қулай шароитлар яратиш
Хусусий инвестициялар йўналишини савдо-воситачилик соҳаларидан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга буриш
Хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестиция муҳитини яратиш
Бозор муносабатларининг асоси бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш
Зарар кўриб ишловчи корхона ва тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни аста-секин тўхтатиш, санация ва банкротлик сиёсатини қўллаш
Инвестиция (лот.кийинтирмоқ) ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида миллий ёки чет элларда иқтисодиётнинг турли тармоқларига капитал киритиш (қўйиш) маъносини англатади. Инвестиция (капитал киритиш) хусусий сектор ва давлат ичида ва хорижда турли иқтисодиёт тармоқларига ёки қимматбаҳо қоғозларига капитал маблағларнинг узоқ муддатга киритилиши ҳам ҳисобланади.
Инвестицион фаолият инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлардир. Инвестор бирон-бир фаолиятга, корхонага фойда олиш мақсадида узоқ муддатли капитал киритишни амалга оширувчи хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат. Қисқача айтганда инвестор инвестицияларни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Инвестицион фаолият ўз маблағлари, қарз ва инвесторларнинг жалб қилинган маблағлари, шунингдек, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling