1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
Иккинчи вариантда бундай ёзувлар материалларнинг ҳақиқатда келиб тушишидан қатъий назар, мол етказиб берувчиларнинг корхонага келиб тушган ҳисоб-китоб ҳужжатларига асосан бир ой давомида амалга оширилади. 1510 - «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» счётида айрим саналарга дебет қолдиғи қолиши мумкин. Бундай дебет қолдиқлар пули тўланган, аммо ой охирида ҳали хўжаликка етиб келмаган юкларнинг қийматини билдиради. Ушбу йўлда келаётган моддий бойликларнинг қолдиқлари бухгалтерия балансининг «Ишлаб чиқариш заҳиралари» моддасига қўшиб акс эттирилиши лозим.
Айрим пайтларда корхоналар баланснинг «Бошқа дебиторлар» моддасида материалларни қабул қилишда аниқланган камомадларни, мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳар хил даъво суммаларини, пули тўланган ва узоқ вақт давомида киримга олинмаган (айрим пайтларда ўғирланган бўлиши ҳам мумкин) моддий бойликлар учун дебиторлик қарзларни акс эттиради. Шунинг учун 6010 ва 7010 счётлар бўйича юритиладиган регистрдаги ҳисоб ёзувларининг пули тўланиб, лекин ҳали йўлда келаётган моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар қисми навбатдаги текширув объекти бўлиши лозим. Тўлиқ тўланган, лекин узоқ вақт давомида хўжаликка келиб тушмаган моддий бойликлар акс эттирилган ҳар бир ҳисоб-китоб (тўлов) ҳужжати бўйича товар-транспорт накладнойлари (квитанциялари) ва счётларни тўловга тақдим қилиш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар пухта текширилиши зарур. Зарур ҳолларда аудитор ушбу ёзувларни мол етказиб берувчиларнинг ўзаро боғлиқ бўлган дастлабки ҳужжатлари ва ҳисоб регистрлари билан таққослайди (қарама-қарши текширув ўтказади). Товар-моддий заҳираларни аудиторлик текширувидан ўтказиш чоғида аудитор олинаётган моддий бойликлар бўйича ҚҚСнинг ҳисобда акс эттирилишини ҳам текширади. Мол етказиб берувчининг ҳисоб-китоб ҳужжатларида алоҳида қатор билан ажратиб кўрсатилиб, харидор корхонага тўлов учун тақдим қилинадиган ҚҚС суммаси 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счётининг дебети ва 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг кредитида акс эттирилади. Тўланган ҚҚС суммалари ишлаб чиқариш заҳираларининг сотиб олиш қийматига киритилмайди яъни 1010-1090 ёки 1510 счётлар дебетига олиб борилмайди. 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счётининг исталган ҳисобот санасига дебет қолдиғи сотиб олинган, лекин ҳали пули тўланмаган моддий бойликларга тегишли бўлган ҚҚС суммасини билдиради. Ушбу сумма баланс активининг II бўлимида тегишли модда бўйича ажратиб кўрсатилади. Аудитор сотиб олинадиган заҳираларнинг мақсадли тайинланиши ёки қандай мақсадлар учун ишлатилишига кўра ҚҚС суммасини ҳисобдан ўчириш тартибига эътибор қаратиши зарур. Чунки, моддий ресурсларни ишлаб чиқаришга сарфлаш меъёрига қараб, уларга тегишли бўлган ҚҚС суммаси 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» счёт дебети ва 4410 -«Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счёти кредитида; моддий бойликларни бошқа корхоналарнинг устав капиталига молиявий қўйилма сифатида, ҳамда уларни текинга бериш чоғида ҚҚС суммаси 9220-«Бошқа активларнинг чиқими» счёти дебети ва 4410-«Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счёти кредитида акс эттирилади. Шунингдек, ҚҚС бўйича якуний ҳисоб-китоб 6410 счёт дебети ва 4410 счёт кредити бўйича акс эттирилади. Сотиб олинган моддий бойликларга доир ҚҚС фақат қуйидаги қонунчилик шарт-шароитлари бажарилгандагина бюджетдан қопланади: ҚҚС дастлабки ва ҳисоб-китоб ҳужжатларида алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилганида; моддий бойликлар ҳақиқатда қабул қилинганида; моддий бойликлар ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сотиб олинганида. Барча ҳолларда ҚҚС фақат моддий бойликлар кирим қилинганида ва мол етказиб берувчиларга пули тўланганидагина ҳисобдан ўчирилади. Амалиётда корхоналар моддий бойликларни кирим қилмасдан туриб, яъни товар-моддий заҳираларни ҳисобда акс эттириш талабларига риоя қилмасдан ҳисобдан ўчириш ҳоллари кўп тарқалган. Бу ҚҚС бўйича солиқ билан боғлиқ нохуш оқибатларга олиб келади. Масалан, аудитор корхона томонидан кабел сотиб олинганлиги ва унинг қиймати мол етказиб берувчи томонидан тақдим қилинган счётга мувофиқ 120000 сўм, ҚҚС эса 24000 сўмни ташкил этганлигини аниқлади. Ушбу муомала мижоз-корхона бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилган: Дебет 2010 - «Асосий ишлаб чиқариш» счёти – кабел қиймати 120000 сўмга Кредит 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти – кабел қиймати - 120000 сўмга; Дебет 4410-«Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счёти- ҚҚС суммаси 24000 сумга Кредит 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - ҚҚС суммаси 24000 сўмга Дебет 6410 - «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» счёти - ҚҚС суммаси 24000 сўмга Кредит 4410 - «Солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар» счёти - ҚҚС суммаси 24000 сўмга. Ушбу вазиятда аудитор томонидан товар-моддий заҳиралар қолдиғининг бузиб кўрсатилиши ва улар таннархининг ҳисобот даврида ошириб кўрсатилганлиги тўғрисида хулоса қилинган. Чунки, ҳақиқатда барча материаллар тўлалигича ҳисобдан ўчирилиб ишлаб чиқариш таннархига олиб борилмаган. Бундан ташқари, барча моддий бойликлар ўз вақтида қабул қилинмаганлиги муносабати билан, солиқ органлари ҚҚСни ҳисобга ўтказишга тақдим қилишни асоссиз деб топишлари мумкин. Лекин, маълум шароитларда қабул қилинган моддий бойликларга тегишли ҚҚС, уларнинг ҳақиқий сотиб олиш таннархига киритилиши керак. Хусусан қуйидаги ҳолларда: Ишлаб чиқариш заҳиралари ҚҚС солинмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш учун ишлатилганида; ишлаб чиқариш заҳиралари чакана савдо ташкилотлари ва аҳолидан нақд пулга сотиб олинганида; кўп марта ишлатиладиган идишлар сотиб олинганида; счёт-фактура ва бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатларида ҚҚС ажратиб кўрсатилмаганда. №4 –«Товар-моддий заҳиралар» номли БҲМСда товар-моддий заҳираларини сотиб олиш харажатларининг тахминий таркиби келтирилган. Уларга, хусусан, материалларни тайёрлаш ва ташиб келтириш, импорт божхона тўловлари ва йиғимлари, маҳсулотларни сертификациялаш харажатлари, таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланган комиссион тўловлар, солиқлар (корхона кейинчалик қайтариб оладиган солиқлардан ташқари, масалан, қўшилган қиймат солиғи каби), ҳамда тайёрлов-транспорт, хизмат кўрсатиш ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Савдо дисконтлари, чегирмалар ва шунга ўхшаш суммалар товар - моддий заҳираларни сотиб олиш харажатларини аниқлашда чегириб ташланади. 1610 - «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида ёхуд 1000 (1010-1090) – «Материалларни ҳисобга оладиган счётлар»да аниқланиб, ҳисобдан ўчирилган транспорт-тайёрлов сарфлари ёки ҳисоб баҳоларидан четга чиқишларни текширишда транспорт ташкилоти ёки воситачи ташкилот тўловга тақдим қиладиган счёт, товар-моддий заҳиралар кирим қилинганидан сўнг кечикиб олинган ҳолатларга эътибор қаратилиши керак. Бундай ҳолда транспорт сарфлари материалларни кирим қилишда уларнинг ҳақиқий таннархига қўшилиши мумкин эмас. Корхонанинг омборхона-тайёрлов аппаратини сақлаш учун қилинган сарфлари, унинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ тайёрланган материаллар таннархига қўшилиши мумкин. Бундай сарфлар, одатда, ҳисобот ойининг охирида тақсимланади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling