1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


-МОДУЛ: АУДИТОРЛИК КАСБИГА МАЛАКАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ ТАЛАБЛАР


Download 1.78 Mb.
bet22/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

5-МОДУЛ: АУДИТОРЛИК КАСБИГА МАЛАКАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ ТАЛАБЛАР


РЕЖА:
1. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини лицензиялаш.


  1. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги.


  2. Аудитор ахлоқи (этикаси).


  3. Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш.


1. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва
аудиторлик фаолиятини лицензиялаш.
Аудиторларнинг юқори даражадаги касб маҳорати ўткази-ладиган аудиторлик текширувлар ва профессионал хизматлар энг юқори даражада амалга оширилишининг гарови ҳисобла-нади.

Айнан мана шунинг учун ҳам Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга юқори талаблар ўрнатилган.


Аудиторлик касбининг маҳорат даражасига қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг 2000 йил 22 сентябридаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Аудиторлик малака сертификатига эга бўлиш учун даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2000 йил 28 августда 17-17/534-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудиторларни тайёрлаш ва сертификациялаш дастури» ва 2000 йил 25 сентябрда 68-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ 240 соатлик курсни ўқиши ва имтиҳон топширишлари керак.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳаси-даги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номи юқорида қайд этилган 365-сонли қарорига мувофиқ «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисида НИЗОМ»тасдиқланган (3-иловаси).
Ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолияти билан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари эса бундан мустасно. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Аудиторлик ташкилотлари лицензия олиш учун Молия Вазирлигига тақдим қиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:
  1. Таъсис ҳужжатларининг (устав, таъсис шартномаси) нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;


  2. Камида икки аудитор малака сертификатларининг тасдиқ-ланган нусхалари;


  3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР-ИНН) берилганлиги тўғрисида Солиқ органи томонидан берилган маълумотнома;


  4. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқ-ловчи банкнинг тўлов ҳужжати.


Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади ва булардан бошқа ҳужжатларни талаб этилишига йўл қўйилмайди.


Аудиторлик ташкилоти топширган ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан 15 кун ичида кўриб чиқи-либ, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Ҳужжатлар лицензияловчи органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун аудиторлик ташкилоти энг кам иш ҳақининг (тўлов кунидаги) икки баравари миқдорида йигим тўланади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати берилган санадан бошлаб 5 йил. Лицензия 5 йилдан кам муддатга фақат аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилиши мумкин. Лицензия ягона (стандарт) шаклда берилади (илова, _ бетдаги намунага қаранг).
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида бу ҳақда аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилиб (топширилиб), унда давлат божи тўланадиган банк реквизитлари ва тўлаш муддати кўрсатилади. Лицензия учун давлат божи энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ундирилади ва республика бюджетига ўтказилади.
Лицензия бериш аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ва лицензия битими имзоланганидан сўнг амалга оширилади.
Лицензиянинг асли аудиторлик ташкилотига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.
Аудиторлик ташкилотига лицензия бериш лицензияловчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
- аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
- тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганда;
- аудиторлик ташкилотининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф қилиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муд-дат берилади.
Камчиликлар бартараф қилинганидан сўнг ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг аризаси ва унга илова қилган барча зарур ҳужжатлари олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
-таъсис ҳужжатларининг нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари (лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган санада уларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда);
-аудиторлик ташкилоти таркибидаги аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлар тўғрисидаги маълумотлар;
-молиявий ҳолати тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотнома;
-аризани қайта кўриб чиқиш учун йигим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун аудиторлик ташкилоти томонидан бир энг кам иш ҳақи миқдорида йигим тўланади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғ-рисидаги қарор аудиторлик ташкилоти ариза топширган кундан бошлаб ўн кун ичида қабул қилиниши лозим. Лицензиянинг амал қилиш муддати тегишли давлат божи тўланган ҳолда 5 йилгача муддатга узайтирилиши мумкин. Бу иш аудиторлик ташкилоти давлат божи тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этгандан сўнг 3 кун ичида амалга оширилиши лозим.
Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимининг талаблари ва шартларига риоя қилинганда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш олдинги берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан амалга оширилади. Агар лицензиянинг амал қилиши ариза берилган санада ёки ариза кўриб чиқилаётган даврда қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйилган бўлса, лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.
Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари лозим.
Ҳужжат лицензияловчи органга аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, ёхуд ҳужжатлар олинганлигини билдириб қўйиш шарти билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади. Бунда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли тарзда ўзгартиришлар киритади.
Амал қилиш муддати тугамаган йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилоти йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғ-рисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек, эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши лозим.
Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ёки дубликат берилганлиги учун бир энг кам иш ҳақи миқдорида йигим лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу тўловни ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси лицензияни қайта рас-мийлаштириш учун берилган аризага илова қилинади.
Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилотига аудиторлик текширувини ўтказиш таъқиқланади.
Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилотига нисбатан қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари қў-йилади:
  • «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;


  • штатида камида икки нафар аудитор бўлиши;


  • аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;


  • аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;


  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;


  • фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;


  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав капиталига эга бўлиш;


  • фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;


  • ўз почта манзил ўзгартирилганлиги тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органга билдириш хати юбориш;


  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотни лицензияловчи орган талабига кўра тақдим этиш.


Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.


Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга ёки бутунлай тўхтатишга ҳақлидир.
Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган, шунингдек аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориш шарт.
Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Бу муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолият амалга оширилганда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилган тақ-дирда лицензияловчи орган ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда ли-цензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Башарти аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган ҳолатларни белгиланган муддатда бартараф этмаган бўлса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бутунлай тўхтатади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:
  • аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожат қилганда;


  • аудиторлик ташкилотини қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилган тақдирда, қайта ўзгартириш бундан мустасно;


  • аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда бузиб келинганда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда.


Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бутунлай тўхтатиш тўғрисидаги сабаблари асосланган ҳолда қарор қабул қи-линганлиги ҳақида у қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юборади. Ушбу қарорни аудиторлик ташкилоти олган кундан бошлаб лицензия ўн кун мобайнида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим. Қарор қабул қилинган санадан бошлаб лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ҳисобланади.


Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
  • фаолиятнинг аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш;


  • аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;


  • аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган махфий ахборотни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия қуйидаги ҳолларда юридик кучини йўқотган ва бекор қилинган ҳисобланади:


  • аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;


  • лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;


  • махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғ-рисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда;


  • агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдириш хати юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини тасдиқламаган бўлса.


Лицензия суд қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.


Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қи-лиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши лозим. Ушбу қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, янгилаш, тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ҳақида лицензияловчи орган томонидан чиқарилган қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак:
  • аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);


  • телефон (факс) рақами;


  • ҳисоб-китоб счёти;


  • солиқ тўловчининг идентификация рақами;


  • таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушлари


тўғрисидаги ахборот;


  • ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, аудитор ташкилотида ишловчиларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари;


  • лицензияларнинг амалда бўлишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари;


  • лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари.


Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади.


Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади.
Давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади.
Реестрдан олинган ахборотни тақдим этганлик учун тўлов суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Реестрдан олинган ахборотни тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (уни тақдим этганлик учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда) уч кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Лицензияловчи орган чиқарган қарор устидан аудиторлик ташкилоти белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.




  1. Download 1.78 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling