1-давлат мактабгача таълим ташкилоти Кузатув кенгаши йиғилиш баённомаси


Download 32.43 Kb.
bet1/2
Sana08.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1176564
  1   2
Bog'liq
1 дмтт кузатув кен қарори


1-давлат мактабгача таълим ташкилоти Кузатув кенгаши йиғилиш
БАЁННОМАСИ
2020 йил 26 октябр 2-сонли Хўжагузар МФЙ

Йиғилиш раиси: М.Халилова .


Котиба: Л.Хусанова
Қатнашдилар: Муассаса ходимлари ва
55 нафар ота-оналар


КУН ТАРТИБИДА:

1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида




ЭШИТИЛДИ.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгаш раиси М,Халилова сўзга чиқиб 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори М.Ғуломова ҳисоботини тинглашни маълум қилди.
1-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори М.Ғуломова ўз сўзида, 2020 йил бутун дунё мамлакатларида инсоният тарихида кузатилмаган энг таҳликали ва барча халқлар жумладан ўзбек халқи учун ҳам оғир ҳолат бўлган COVID-19 номли касалликнинг пайдо бўлиши натижасида пандемия даври бўлганлигини, ушбу ҳолатни енгиш учун давлатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилган оқилона сиёсат, бунинг натижаси ўлароқ бугунги кунда барча соҳалар каби мактабгача таълим тизимида ҳам янги ўқув йили бошлаш учун рухсат карантин талабларига риоя қилган ҳолда мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлаши лозимлигини маъум қилди.
2019-2020 ўқув йили январ ва март ойининг биринчи хафтасида Ўзбекистон Респуьликаси давлат дастури асосида янгидан 150 ўринли янги бино ўз фаолиятини бошлаганлигини, шунингдек олдиндан фаолият олиб бораётган Хўжагузар МФЙдаги эски бинода жами 360 нафар тарбияланувчи таълим тарбия олганлигини, уларга малака талабларига мос ҳолда тарбиячилар томонидан ўқув тарбиявий фаолият олиб борганлиги, тарбияланувчилар билан мактабгача таълим ташкилотида бир қатор тадбирлар жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий армиямизнинг ташкил топганлигининг 28 йиллиги байрами яъни «14-Ватан химоячилари куни»муносабати билан «Ватанни мардлар қўриқлайди», буюк бобоколонларимиз бўлган Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан «Алишер Навоий мероси миллий мерос», «Захириддин Мухаммад Бобур шоҳ бобом, шоир бобом» мавзусида ижодий кечалар ўтказилгангини, 8 март-Хотин-қизлар куни муносабати билан «Жаннат оналар оёғи остида», «Аёл борки, олам мунаввар» мавзусида гуруҳлар тарбияланувчилари томонидан бир қатор тадбирлар нишонланганлиги, бунда ҳар битта гурух томонидан алоҳида тадбирлар ўтказилганлиги айтиб ўтилди.
Пандемия даври юмшатилганлиги сабабли 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 2020 йил 28 октябрдан ўз фаолиятини бошлашини маълум қилди.
Кун тартибида масала юзасидан фаол ота-оналардан Жўраева Зулхумор, Ғаниева Барнолар сўзга чиқиб мактабгача таълим ташкилоти фаолиятидан қониқиш хосил қилганлигини, фарзандлари таълим тарбиясида анча ўсиш борлигини маълум қилдилар.
Юқоридагиларга асосан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори М.Ғуломова маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.

  2. Ташкилотда ташкил этилган Кузатув кенгаши аъзоларига:

  • Ташкилотнинг панднмия давридан сўнг ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан ота-оналарга карантин талабларига риоя қилган ҳолда фарзандларини олиб келиб кетишни ташкиллаштириш;

  • Ташкилотнинг 2020 -2021ўқув йилда амалга ошириши лозим бўлган ишлари юзасидан устувор вазифаларини белгилаш;

  • Кузатув кенгаши ва ота-оналар томонидан мактабгача таълим ташкилоти ўқув тарбиявий фаолиятида фаол бўлиш;

  • ташкилотнинг молиявий режаларини ишлаб чиқишда таклиф бериш;

  • ташкилот директори, педагог ва бошқа кадрлари фаолияти бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказишда фаол иштирок этиш вазифалари юклатилсин.

  1. Ушбу йиғилиш баённомаси ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: М.Халилова .


Котиба: Л.Хусанова


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling