1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 1.78 Mb.
bet63/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

Аудиторлик танлаш – бу алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва ҳоказолар кўринишидаги текшириладиган тўпламни шакллантириш учун маълум қоидалар асосида танлаб олинган элементлардир.
Аудитнинг халқаро амалиётида аудиторлик танлаш №530-«Аудиторлик танлаш» (Audit Sampling) номли халқаро стандартга мувофиқ амалга оширилади. Бизнинг мамлакатда эса, аудиторлик танлаш ишлари №14-«Аудиторлик танлаш» номли Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) асосида бажарилади. Шунинг учун ушбу стандартга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилоти учун текшириладиган тўпламдан маълумотларни танлаб олиш ва шу тарзда олинган ахборотларнинг натижаларини баҳолаш қоидаларини ўрнатишдан иборат.
Ўтказилган аудит натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосаси беришни кўзда тутадиган аудиторлик текширувларини ўтказишда, «тавсия тавсифига эга» деб кўрсатилган қоида-лардан ташқари барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Танлаб текшириш икки турли бўлиши мумкин:
Мувофиқ (мос) келишни танлаб текшириш
Моҳиятан танлаб текшириш.
Мувофиқликни танлаб текширишнинг вазифалари. Текшириладиган ҳисобот даври ичида ички назорат меъёрларининг тез-тез бузилиб туришини аниқлашдан иборат. Бунга корхона раҳбариятининг четдан сотиб олинган товар-моддий заҳиралар ва чет ташкилотлар хизматлари учун тақдим этилган счет-фактураларни тўлашга рухсат этиши, корхонага сотиб олинаётган товар-моддий заҳиралар-ни номлари, миқдори ва сифати бўйича уларнинг тегишли ҳужжатлари билан солиштириши мисол бўлади.
Моҳиятан танлаб текширишнинг вазифаси ички назоратнинг бузилишини қиймат ифодасида ўлчашдан иборат. Мо-ҳиятан танлаб текшириш миқдорий танлаб текшириш деб ҳам аталади. Бунга бухгалтерия ҳисоби счётларининг қолдиқлари-ни, дастлабки ҳужжатлардаги ёзувларни тасдиқлаш, учинчи шахслардан тасдиқлар олиш, хўжалик фаолияти кўрсаткичла-рини таҳлил қилиш мисол бўлади.
Бухгалтерия ҳисоботининг муайян бўлимини текширувдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилоти текширув мақсадларини ва ушбу мақсадга эришишни таъ-минлайдиган аудиторлик амалларини аниқлайди. Сўнгра аудитор эҳтимолдан ҳоли бўлмаган хатоларни аниқлаши, тўп-лаш талаб қилинадиган зарур далил-исботларни баҳолаши ва шунга асосан кўриб чиқиладиган маълумотлар тўпламини аниқлаши зарур. Бу тўплам маълум тарзда идентификацияланадиган бирликлар йиғиндисидан ташкил топиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти тўплам элементларини танлашни, аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга эришишга имкон берувчи, энг самарали ва тежамли тарзда ўтказади.
Ҳар қандай танлаб текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • танлаш кўлами;


  • кузатиш бирлиги;


  • танлаш бирлиги;


  • танлаш услублари;


  • сайлаб олиш ҳажми;


  • салмоқли (репрезентатив) танлаш;


  • танланган маълумотларни текшириладиган тўпламга тадбиқ қилиш.


Текширув мақсадларига эришиш учун тегишли текшириладиган тўпламни аниқлаш зарур. Чунки, танлаш асосида қилинадиган хулоса айнан шу тўпламга тааллуқли бўлади.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling