1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиладиган базани аниқлаш хусусиятлари
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Лизинг муносабатлари ва ижара мажбуриятлари аудити.
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиладиган базани аниқлаш хусусиятлари.
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришнинг молиявий натижаси №21 БҲМС га мувофиқ 9310 –счётда (фойда) ёки 9430 –счётда (зарар) акс эттирилганлиги боис, аудитор Давлат Солиқ қўмитасининг Йўриқномасига мувофиқ асосий воситалар билан боғлиқ муомалаларни солиққа тортиш мақсадида бухгалтерлик фойдасини тузатишнинг тўғрилигини ҳам текшириши лозим. 6. Лизинг муносабатлари ва ижара мажбуриятлари аудити. Корхонадаги асосий воситалар ўзиники ва лизинг шартномаси асосида олинган бўлиши мумкин. Ўз асосий воситалари корхонага тегишли бўлиб, лизинга олинганлари эса оператив (қисқа муддатли) ва молияланадиган (узоқ муддатли) лизинг шарти билан олинган бўлади. Лизинг олувчи ва лизинг берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар Фуқаролик Кодекси, Лизинг тўғрисидаги қонун ва бошқа тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда, ёзма равишда тузилган ижара шартномасига мувофиқ тартибга солиб турилади. Оператив лизинг бўйича олинган асосий воситаларни текширишда, аввало, ижара шартномаларининг мавжудлиги, тўғри тузилганлиги, асосий воситани қабул қилиб олиш ҳисоби ва корхонада ҳисоб юритиш тартибига жиддий эътибор бериш зарур. Оператив лизинг бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 001 счётда юритилиши лозим. Лизинг олувчи корхонанинг бухгалтериясида лизингга олинган ҳар бир объектнинг лизинг берувчи корхонадаги инвентар карточкаси (АВ-6 шакл) дан олинган нусха бўлиши керак. Асосий воситани лизинга қабул қилиш ҳам АВ-1 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилган бўлиши лозим. Лизинг берувчи корхоналар оператив лизинг бўйича берилган асосий воситалар учун лизинг олувчи корхонадан олиниши лозим бўлган тўловни (қўшилган қиймат солиғи билан бирга) операцион даромадлар таркибига (Дт 4810 счёт Кт 9350) киритади. Лизингга берилган мулкнинг эскириш суммасини эса операцион харажатлар таркибига қўшадилар (Дт 9350, Кт 0220) яъни олинган даромад эскириш суммасига камайтирилади. Бунда лизинг берувчи корхона бюджетга қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоблайди (Дт 9350, Кт 6410) ва тўлайди (Дт 6410, Кт 5110). Лизинг олувчи корхоналар оператив (қисқа муддатли) лизинг учун тўланадиган лизинг тўлови суммаларини ишлаб чиқариш харажатларига қўшадилар (2010, 2310, 2310, 2710 счётлар дебети ва 6910-счёт «Тўланадиган қисқа муддатли ижара ҳақи» счёти кредити) тўланадиган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси (4410 счёт дебети ва 6910 счётнинг кредити) акс эттирилади. Ижарага олинган асосий воситаларни жорий таъмирлаш харажатлари лизинг олувчи томонидан қилинади, капитал таъмирлаш эса шартномадаги келишувга мувофиқ лизинг олувчи ёки лизинг берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Аудитор юқорида кўрсатилган масалаларни текшириб, ўрнатилган талаблар ва қоидаларнинг бузилиш ҳолларини ўзининг ишчи ҳужжатларида акс эттириши лозим. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling