1-Модуль. Микроиқтисодиётнинг умумий асослари


Download 16.23 Kb.
Sana28.02.2023
Hajmi16.23 Kb.
#1236202
Bog'liq
1 маъруза


1-Модуль. Микроиқтисодиётнинг умумий асослари


1-мавзу. Фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Микроиқтисодиёт алоҳида иқтисодий субъектлар ҳаракатини ўрганади. Унга истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўйувчилар, фермерлар, ишлаб чиқаришлар, корхоналар ҳуллас, иқтисодиёт борасида фаолият кўрсатишда муҳим роль ўйновчи хар қандай индивид, яъни жисмоний шахс ёки хўжалик субъекти киради. Унинг диққат марказида товарларнинг нисбий нархи, алохида бозорлар, мақсадга эришиш учун аниқ ресурсларнинг тақсимланиши туради. Микроиқтисодиёт, масалан: харидорлар нима учун шу товарларни харид қилишга рози булганлигини, бунга товар баҳосини ва ўз даромадлари таъсирини, корхонада қанча ишчи ишлаши кераклигини аниқ турдаги товарларга нарх қандай қўйилишини, электроэнергия учун баҳони нима учун давлат белгилайди, қанча хажмда махсулот ишлаб чиқариш зарурлигини, корхоналар фаолиятига хукумат сиёсати ва бошқа давлатдаги шароитлар кандай таъсир этишини тушунтиради. Микроиқтисодиёт (грекча «микро» - «кичик» деган сўздан олинган бўлиб иқтисодиётнинг дастлабки, бошланғич бўғинларидаги иқтисодий ҳодисларни ўрганади.
Иқтисодий мақсадлар эса қуйидагилардир:

  • иқтисодий ўсиш;

  • иш билан тўлиқ таъминланиш;

  • иқтисодий самарадорлик;

  • товарлар нархининг бир меъёрда туриши;

  • иқтисодий эркинлик;

  • даромадни тўғри тақсимлаш;

  • иқтисодий таъминланиш;

  • савдо баланси.

Микроиқтисодиёт фанининг мохиятини қуйидаги масалаларни билиш, ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин:

  • хозирги даврдаги бозор иқтисоди механизмини ўрганиш;

  • умумий мувозанат ва иқтисодий фикрлаш;

  • бозор хўжалиги шароитида фирмалар, корхоналар, уй хўжалиги ва уларнинг тутган ўрни, турлари, аҳамияти, вазифаси, самарадорлигини таъминлаш;

  • талаб ва эҳтиёж назарияси асосларини билиш;

  • бозор таклифи ва талаби;

  • талаб ва таклиф ўзгарувчанлиги;

  • рақобатлашув ва корхоналар самарадорлигини ошириш;

  • ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш;

  • ишлаб чиқариш харажатлари ва фойда;

  • ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги. Иш ҳақи, баҳо.



    1. Микроиқтисодиёт фанини ўрганиш усуллар

Алоҳида уқтисодий агентларнинг иқтисодий харакатини ўрганишда қуйидаги усуллар қўлланилади.



  • анализ ва синтез ўсиш усули;

  • монографик усули;

  • икисодий-статистика усули;

  • ҳисоблаш-конструктив усули;

  • тажрибавий усули;

  • абстракт мушохада усули;

  • математик моделлаштириш усули;

  • индукция ва дедукция усули;

  • оптималлаштириш усули;

  • мувозанатни аниклаш усули.;

Лекин бу усуллар ўзаро боғлиқ, улар биргаликда иқтисодиётни урганишнинг ягона диалектик услубини ташкил этади.
Иқтисодий воқеалар, ҳодисалар, жараёнларни маълум даврдаги натижаларини, холатини баҳолаш, тахлил қилишда ва умуман микроиқтисодиёт фанини урганишда кўпроқ қуйидаги тушунчалар билан иш кўрилади:
- фойдали хусусиятларга эга бўлган товарлар (моддий неъматлар ва хизматлар). Товарлар-физик табиати, хусусиятлари ва турар жойлари, фойдаланишга яроқли бўлган вақти каби томонлари билан фарқ қиладилар.

  • оралиқ махсулот;

  • пировард махсулот;

  • пировард харажатлар;

  • пировард даромад;

  • альтернатив харажатлар.

Пировард миқдорлар асосида бир иқтисодий карорга келиш, яъни бошқача қилиб айтсак қўшимча бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган пировард натижаларни пировард харажатлар билан таққослаш морженал принцип ҳисобланади. Бу ерда самара билан харажатларни ўзи таққосланмайди. Бу фикрларнинг фарқи катта.
1-мавзуни ўзлаштириш учун зарур бўлган таянч сўз ва
иборалар


  1. Товар-эътиборларни тортиш, харид қилиш, фойдаланиш ёки истъемол қилиш мақсадида бозорга чиқарилган ва эхтиёжни, талабни қондира оладиган барча нарсалар, жумладан жисмоний объектлар, хизматлар, шахслар, нойлар, ғоялар, ташкилотлардир; ёки товар меҳнат фаолиятининг маҳсули бўлиб, сотиш учун мўлжалланган иш ва хизматларни ҳам ўз ичига олади.

  2. Баҳо товарларни пулга айирбошлаш нормасидир.

  3. Иқтисодий агентлар-алоҳида шахслар, уй-хўжалиги, корхона, давлат, ижтимоийташкилотлар.

  4. Рационал харакат-ресурлар чекланган шароитда фойдани максимал даражада ошириш учун қилинадиган харакат.

  5. Ишлаб чиқариш имкониятлари - бу иқтисодиёт ихтиёрида турган мавжуд ресурслар ва билимлар ҳисобига ҳан қандай икки хил маҳсулотни максимал хажмда ишлаб чиқариш мумкинлигидир.

  6. Ишлаб чиқариш омиллари - ер, меҳнат, машина, асбоб-анжомлар, бинолар ва хом-ашёлардан фойдаланиш харакатлари.

  7. Иқтисодиёт фани-инсониятни нормал хаётий фаолияти тўғрисидаги фандир (ХIХ асрнинг машхур инглиз иқтисодчиси Алфред Маршалл (1842-1924)).

Download 16.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling