1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


депозит (омонат) сертификати


Download 104.16 Kb.
bet2/2
Sana04.02.2023
Hajmi104.16 Kb.
#1163912
1   2
Bog'liq
1859 24.09.2008

депозит (омонат) сертификати (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) — банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
цессия — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш;
цедент — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечаётган томон;
цессионарий — сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини олаётган томон.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
2. Сертификатлар бланкалар тарзида ҳужжатли шаклда чиқарилади.
3. Сертификатлар икки турда чиқарилиши мумкин:
а) «депозит сертификатлари» — юридик шахслар учун;
б) «омонат сертификатлари» — жисмоний шахслар учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.). асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Сертификатлар олди-сотди, ҳадя қилиш, мерос қилиб олиш, устав фондига киритиш ва эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа битимларда, шунингдек гаровда битим объекти бўлиши мумкин.
Сертификатни товарлар олди-сотдиси ёки кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун ҳисоб-китоб қилишда тўлов воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Банклар бевосита ўзлари ёки бошқа банклар томонидан жойлаштирилган сертификатлар билан таъминланган кредит ажратишга ҳақли.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
6. Депозит сертификатларининг олди-сотдиси ва улар бўйича суммаларни тўлашга доир пуллик ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда, омонат сертификатлари бўйича— нақдсиз ҳамда нақд шаклида амалга оширилади.
7. Сертификатларнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади. Сертификатларни хорижий валютада чиқариш тақиқланади.
8. Сертификатлар 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга (сертификат берилган вақтдан бошлаб сертификат сақловчиси сертификат бўйича депозитни талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритиш вақтига қадар) чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Банклар томонидан сертификатга оид ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ошкор қилинади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
II. Сертификат бланкаларини расмийлаштиришга оид талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Сертификат бланкасида қуйидаги мажбурий реквизитлар акс эттирилган бўлиши шарт (1 ва 3-иловалар):
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
а) «депозит сертификати» ёки «омонат сертификати» деган ном;
б) сертификат рақами ва серияси;
в) депозит ёки омонат қўйилган сана;
г) сертификат бўйича суммани талаб қилиб олиш санаси;
д) сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки депозит миқдори (рақамлар ва сўзлар билан);
е) банкнинг депозит ёки омонатга қўйилган суммани қайтариш ва тегишли фоизларни тўлаш юзасидан мажбурияти;
ж) депозит ёки омонатдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси;
з) тўланиши лозим бўлган фоиз суммаси (рақамлар ва сўзлар билан);
и) банкнинг номи, жойлашган манзили;
к) депозит сертификатида омонатчи— юридик шахснинг номи ва жойлашган манзили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) омонат сертификатида омонатчи –– жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
(9-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3285, 26.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон)
м) банк томонидан сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар мансабдор шахснинг банк муҳри билан тасдиқланган имзолари.
Сертификат бланкининг матнида юқорида кўрсатилган мажбурий реквизитлардан бири кўрсатилмаган тақдирда сертификат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Сертификатда цессия сертификат бланкасининг орқа томонида расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча варақлар талаб этилса, унда сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сертификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Сертификатнинг иловалари рақамланган, сертификат бланкасига тикилган ва сертификатни имзолаш ҳуқуқи берилган икки нафар мансабдор шахс томонидан имзоланиши ҳамда банк (банк филиали) муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари (бундан буён матнда чиқарилиш шартлари деб юритилади), шу жумладан цессияни расмийлаштириш ҳамда сертификат йўқотилганда уни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
12. Сертификат бланкаси банк томонидан чоп этиш қўлда шарикли ручкада, ёзув машинкасида ёки компьютернинг ёзув мосламасида (принтерида) тўлдирилади.
Сертификат билан расмийлаштирилган омонат ёки депозит миқдори рақамлар ва сўзлар билан ёзилади.
Сертификатнинг рақамда ёзилган қийматидан олдин ва кейинги бўш жойлар, шунингдек номиналнинг сўзда ёзилган қийматидан кейин қолган бўш жойлар икки параллел чизиқ тортиш йўли билан тўлдириб қўйилиши керак. Сўзлар билан ёзилган ҳамда рақамлар билан белгиланган суммалар ўртасида фарқ бўлган тақдирда сўзлар билан ёзилган сумма ҳақиқий ҳисобланади.
13. Сертификатда имзо ва банк муҳрларини босмахона усулида қўйиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Сертификатни беришда банк сертификат корешогидаги барча реквизитларни тўлдиради. Сертификат корешоги сертификат эгаси ёки унинг қонунчилик ҳужжатларига биноан расмийлаштирилган ишончномага эга бўлган ваколатли шахси томонидан имзоланади, сертификатдан ажратилади ва банкда сақланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
15. Омонатчининг (сертификат сақловчининг) вакили депозит сертификатни олиш учун ишончномага эга бўлиши лозим, ишончнома депозит сертификат корешоги билан бирга сақланади.
16. Банк томонидан сертификатни тўлдиришда тузатиш ва ўчиришларга йўл қўйилмайди.
17. Сертификат бланкасини омонатчига беришда тўғри расмийлаштириш ва тўлдириш учун жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Депозит (омонат) сертификати бланкалари, шунингдек сертификатларга қўшимча варақлар (иловалар) фақат қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган корхоналар томонидан тайёрланади. Сертификатга қўшимча варақлар (иловалар) сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Сертификат бланкалари Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1312, 2004 йил 17 февраль) талабларига мувофиқ тайёрланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
III. Сертификатларнинг муомалада бўлиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Сертификатдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мумкин. Бунда қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида сертификатларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Сертификатларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Депозит сертификати бўйича цессия фақат юридик шахслар ўртасида расмийлаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Омонат сертификати бўйича цессия фақат жисмоний шахслар ўртасида расмийлаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.). асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Цессия сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) цедент ва цессионарийнинг икки томонлама битими билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Депозит сертификати бўйича цессия ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
Омонат сертификати бўйича цессияни ҳар икки томон шахсан имзолайди.
Ҳар бир цессия цедент томонидан рақамланади.
Цессияни расмийлаштириш узлуксиз бўлиши шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Цессия сертификат муомалада бўлган даврдагина амалга оширилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда «тузатилди» ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Омонат сертификати цессиясини расмийлаштиришда тузатишлар киритиш сертификатни берган банкда ёки унинг филиалида амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Цессия расмийлаштирилганда сертификат корешогига ўзгартиришлар киритилмайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
29. Депозит сертификати бўйича депозитни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк депозит сертификат сақловчисининг аризасига мувофиқ асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тўловни амалга оширади.
30. Омонат сертификати бўйича омонатни талаб қилиб олиш муддати етиб келганда банк омонат сертификати сақловчисига нақд пул билан ёки унинг аризасига кўра омонат ҳисобварағига ўтказиб бериш йўли билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида тўловларни амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Сертификат сақловчиси томонидан банкка тўлаб бериш учун тақдим этилган сертификатларда цессиялар мавжуд бўлса, банк цессияларнинг расмийлаштирилиши ва узлуксизлигини текширади. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
омонат сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси, сертификатни тўлаб беришни сўраб ёзилган аризадаги шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзосига мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
депозит сертификатлари бўйича — охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси ва номи сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)
Сертификат сақловчиси томонидан тақдим этилган сертификат суммаси бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) ёки унинг нусхаси банк томонидан тўлаб берилган сертификатга қўшиб тикиб қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Сертификатларга доир шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(311-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Сертификатларни чиқариш шартлари Марказий банкда рўйхатга олингандан сўнг, ушбу шартларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса:
сертификатларга доир шартномаларни имзолаган мансабдор шахслар;
банк ва (ёки) сертификат эгасининг жойлашган манзили;
банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилмаган ҳолда номи, шу жумладан кирилл ҳарфларидан лотин ҳарфларига ўзгарганда, сертификатни чиқариш шартлари, сертификат бланкалари ва сертификатларни жойлаштириш жараёнида расмийлаштирилган шартномаларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
IV. Сертификатлар бўйича фоизларни ҳисоблаш
32. Сертификатлар бўйича фоиз ставкалари, ушбу сертификатларни муомалага чиқараётган банк томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Сертификат бўйича фоизларни ҳисоблаш Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1306, 2004 йил 30 январь) мувофиқ амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда)
34. Сертификат бўйича фоизларни тўлаш банк томонидан сертификатни тўловга тақдим этиш билан бир вақтда тўланади ёки сертификат чиқарилиш шартларида белгиланган бўлса сертификатнинг муомалада бўлиш муддати давомида ҳар бир даврдан кейин тўлаб борилади.
35. Банк сертификатни бериш вақтида шартлашилган ва сертификатда белгиланган фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартиришга (камайтириши ёки кўпайтириши) ҳақли эмас.
36. Сертификатни бериш вақтида белгиланган ва муомала муддати тугаганидан сўнг (сертификат эгаси сертификат бўйича омонатини ёки депозитини талаб қилиб олиш ҳуқуқини қўлга киритганда) сертификат эгасига тўланиши лозим бўлган фоизлар мазкур сертификат сотиб олинган вақтдан қатъи назар, банк томонидан тўланади.
37. Банк чиқарилиш шартларида сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этиш имкониятини назарда тутиши мумкин.
38. Сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар ёхуд сертификатда кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш нияти бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт. Бунда банк томонидан депозит (омонат) суммасига тўланадиган фоизлар, агар сертификатни чиқарилиш шартларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Сертификатлар банк ташаббуси билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларида муддатидан олдин тўловга тақдим этилганда, банк томонидан депозит (омонат) суммасига сертификатнинг амалда бўлган муддати учун фоизлар тўланади. Бунда, банк сертификатларни муддатидан олдин тўловга тақдим этилиши ва уларни тўловга тақдим этиш шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
40. Агар сертификат бўйича депозитни (омонатни) олиш муддати депозит сақловчиси томонидан ўтказиб юборилган бўлса, у ҳолда банк сертификатда белгиланган депозит суммаси ва ҳисобланган фоизларни сертификат эгасининг талабига кўра тўлашга мажбурдир. Сертификат суммасини талаб қилиш кунидан ҳақиқатда сертификатни тўлов учун тақдим этиш кунигача бўлган муддат учун фоизлар, агарда сертификатни чиқарилиш шартларида бошқалар кўзда тутилмаган бўлса, талаб қилиб олингунча омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўланади.
V. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатлари ва банк уставига мувофиқ бундай ваколатга эга бўлган банк бошқаруви органи томонидан қабул қилинади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
43. Сертификатларнинг муомалага чиқараётган банк ўз сертификатларини чиқариш ва уларни муомалада бўлиш шартларини тасдиқлаши лозим.
44. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатлар чиқариш, муомалада бўлиш ва улар бўйича банк томонидан тўлаш тартиби, шунингдек чиқарилиш ҳақидаги маълумотлар ва сертификат намунаси акс эттирилиши лозим.
45. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларининг варақлари рақамланган, тикилган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
46. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларида сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилган ва шартларни тасдиқлаган банк бошқарув органининг номи, қабул қилган санаси кўрсатилиши лозим, шунингдек ушбу шартлар банк раҳбари томонидан имзоланиши ва қарор қабул қилинган санадан бошлаб икки ҳафта муддат ичида Марказий банкка тақдим этилиши зарур.
47. Банк сертификатларнинг фақатгина сертификатлар чиқарилиши ва уларнинг муомалада бўлиши шартларини Марказий банкдан (рўйхатдан ўтказувчи орган) рўйхатдан ўтказганидан кейин жойлаштиришга ҳақлидир.
48. Банк сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатдан ўтказиш учун Марказий банкка рўйхатдан ўтказиш ҳақида эркин шаклда ёзилган ва банк раҳбари томонидан имзоланган аризани тақдим этиши лозим. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) сертификатларнинг чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиш шартлари— икки нусхада;
б) тегишли бошқарув органининг сертификатларни чиқариш ва чиқариш шартларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини ва у билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни Марказий банк томонидан кўриб чиқиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-2, 04.03.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 104-модда)
50. Рўйхатга олиш ҳужжатлари қайта ишлаб чиқиш учун қайтариб юборилганида уларни кўриб чиқиш муддати қайта ишланган ҳужжатлар Марказий банкка тақдим этилган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
51. Марказий банк сертификатлар чиқарилиш шартларини, уларга рўйхат рақамини берган ҳолда алоҳида журналда қайд этади. Журналда сертификатни муомалага чиқараётган банкнинг номи, қарор қабул қилинган сана, чиқарилиш шартлари Марказий банкка тақдим этилган сана ҳамда чиқарилишга оид бошқа маълумотлар акс эттирилади.
52. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш учун йиғимлар олинмайди.
53. Депозит ва омонат сертификатларининг чиқарилиш шартлари рўйхатга олингандан сўнг, Марказий банк чиқарилиш шартлари рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи хат ҳамда мазкур шартларининг бир нусхасини банкка тақдим этади.
VI. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш, сертификатлар чиқарилишини тўхтатиш, рўйхатга олинганлигини бекор қилиш
54. Сертификатнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
а) сертификатларнинг чиқарилиш шартлари қонунчилик ва мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлганида;
б) Марказий банк томонидан банкка нисбатан омонатларни қабул қилиш операцияларини чеклаш, тўхтатиш каби санкциялар қўлланилганида;
в) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисида рўйхатга олувчи орган томонидан банкка тегишли сабаблар кўрсатилган хат юборилади.
55. Сертификатларнинг чиқарилишини тўхтатиб қўйиш учун қуйидагилар асос бўлади:
а) чиқарилган сертификатларни жойлаштириш жараёнида қоидабузарликлар аниқланганда;
б) сертификатлар рўйхатга олинганидан юқори ҳажмда жойлаштирилганида;
в) банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинганда;
(55-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
д) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
56. Сертификатлар чиқарилишининг тўхтатиб турилиши банкка ушбу турдаги қимматли қоғозларни жойлаштириш тақиқланганлигини (ёки вақтинчалик тақиқланганлигини), шунингдек ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозларни жойлаштиришга доир реклама компанияси тўхтатилганлигини (ёки вақтинча тўхтатилганлигини) билдиради.
57. Банк қимматли қоғозларни жойлаштиришни қоидабузарликни бартараф қилиш ҳақида тегишли кўрсатма олинган пайтдан бошлаб тўхтатиб туриши ва аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олувчи орган белгилаган муддатларда бартараф қилишга мажбурдир.
Қимматли қоғозларни жойлаштиришнинг қайта тикланиши рўйхатга олувчи органнинг қоидабузарликлар тегишли кўрсатмада белгиланган муддатларда бартараф қилинганлиги тўғрисидаги ҳисоботни (тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда) кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилган қарорига асосан амалга оширилади.
58. Сертификатларнинг чиқарилиш шартларини бекор қилиниши Марказий банк томонидан қуйидагиларга асосан амалга оширилади.
а) банк қонунчилиги қўпол равишда бузилганлиги ҳамда рўйхатга олувчи органнинг банк фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф қилиш юзасидан берган тегишли кўрсатмалари бажарилмаганлиги туфайли рўйхатга олувчи орган томонидан қабул қилинган қарорга асосан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинганда;
(58-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 3 февралдаги 4/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-4, 05.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон)
в) суд қарорига биноан.
Банк қайта ташкил этилганда чиқарилиш шартларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган банк томонидан қабул қилинади.
VII. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Депозит (омонат) сертификатларининг корешокларини, сертификат бланкаларини ва сертификатларнинг қўшимча варақларини (иловаларини) сақлаш, шунингдек сертификат бланкаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда сертификатлар билан боғлиқ амалиётлар банк томонидан Марказий банк белгилаган тартибда амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.). асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61.Йўқотилган сертификатлар бўйича ҳуқуқлар уларни муомалага чиқарган банк томонидан қайта тикланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62.Сертификат йўқотилганда сертификат сақловчиси унинг дубликатини беришни сўраб сертификатни муомалага чиқарган банкка ёзма равишда ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
63. Сертификат йўқолганлиги аниқланганда сертификат сақловчиси бу ҳақда ариза тақдим қилиш орқали банкни хабардор қилиши шарт. Ариза банкнинг махсус журналида қайд этилади, ушбу журнал рақамланган, тикилган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
64. Ариза сертификатнинг корешоги билан бирга сақланади. Аризада сертификат расмийлаштирилган сана, сертификат рақами, сертификат банкнинг қайси бўлими орқали берилганлиги, кимнинг номига расмийлаштирилганлиги (юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади) ва қанча миқдордалиги кўрсатилади.
Ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар банк Бошқаруви ташкил этган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ва ариза бўйича ижобий қарор қабул қилинганидан кейин банк йўқолган сертификат бўйича тўловларни амалга оширади ёки аризачига сертификат дубликатини беради.
65. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан келишилган.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 12 август,
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

* Сертификатни бошқа шахсга бериш (цессия) сертификатнинг орқа томонига расмийлаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3285, 26.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 5 декабрдаги 35/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 1859-1, 15.01.2010 й.). асосан кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 19-модда)
Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

* Сертификатни бошқа шахсга бериш (цессия) сертификатнинг орқа томонига расмийлаштирилади.

Орқа томони

Сертификатни бошқа шахсга бериш (цессия)ни расмийлаштириш намунаси:

Бошқа шахсга бериш ҳақидаги ёзув № ______ 20___й. «___»____________________________

________________________________________________________ («Цедент») бир томондан

(цедентнинг номланиши, номи)

ва ______________________________________ («Цессионарий») иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:

сертификатнинг эгаси («Цедент») уни бошқа шахсга («Цессионарий») беради,

__________________________________________________________________________________эса

(цессионарийнинг номланиши, номи)

_____________________________________________ рақамли сертификат бўйича ҳуқуқларга эга бўлади.

___________________________

___________________________

(цедентнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси)

(цессионарийнинг ёки унинг ваколатига эга шахснинг имзоси)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-5, 06.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон)


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 400-модда; 2010 й., 1-2-сон, 19-модда; 2015 й., 9-сон, 104-модда; 2016 й., 8-сон, 83-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/1859-4/1015-сон; 06.02.2020 й., 10/20/1859-5/0137-сон; 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

Download 104.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling