1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар
Download 104.16 Kb.
|
1 2
Bog'liq1859 24.09.2008
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари; 2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар; 3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.06 Депозит сертификати] [ТСЗ: 2.Молия / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори] Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг Қарори БАНКЛАРНИНГ ДЕПОЗИТ (ОМОНАТ) СЕРТИФИКАТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 24 сентябрда 1859-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади: 1. Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1994 йил 24 декабрдаги 31-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидалари» (1998 йил 9 ноябрь, рўйхат рақами 522); Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 3/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига киритилган ўзгартиришлар» (1999 йил 1 апрель, рўйхат рақами 522-1); Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 6 декабрдаги 30/7-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (2003 йил 19 декабрь, рўйхат рақами 522-2 –– Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 24-сон); Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/4-сонли «Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалада бўлиш Қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (2008 йил 12 май, рўйхат рақами 522-3 –– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 20-21-сон, 179-модда). 3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин. Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ Тошкент ш., 2008 йил 14 август, 17/2-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида НИЗОМ Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини белгилайди. (муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1859-3, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 83-модда) I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: Download 104.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling