Олтиариқ тумани хокими
Ш.Турдалиевга
Олтиариқ тумани Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Муллажонов га
Олтиариқ тумани Қўрғонча МФЙ раиси
Х.Мўминов дан
АРИЗА
Аризамни қисқача мазмуни шундан иборатки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 459-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўғонча МФЙ Табарруклар кўчасидаги 30 дан ортиқ ахоли томорқаларида сув таъминотини яхшилаш максадида ташаббускор Алиқулов Ғайрат Мамиржонович номига вертикал қудуқ бурғулаш учун 2022 йил дастурига киритилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Қўрғонча МФЙ раиси Х.Муминов
Do'stlaringiz bilan baham: |