1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


-боб. Кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари


Download 1.58 Mb.
bet14/14
Sana15.07.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1660508
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Bank schotlar rejasi

3-боб. Кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари
26. Банк томонидан кредит берилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 11900 — 15500 (тегишли ссуда ҳисобварағи);

Кт 10301

«ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» (агар маблағ олувчига бошқа тижорат банки томонидан хизмат кўрсатилса) ёки

Кт 202ХХ

Маблағ олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи (агар маблағ олувчига мазкур банкда хизмат кўрсатилса) ёки

Кт 10101

«Айланма кассадаги нақд пуллар» (кредит нақд пулда берилганда).

27. Банклар томонидан юқоридаги хизматлар учун потенциал қарз олувчилардан воситачилик ҳақи олинаётганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт 22896

«Бошқа муддати узайтирилган даромадлар».

28. Банк кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашни қуйидагича акс эттиради:

Дт 56802

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Кредитлар»;

Кт ХХХ99

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси — Кредитнинг тегишли категорияси (контр — актив).

29. Агар кредит портфелининг кейинги таҳлили натижасида унинг захиралари талаблардан ошса, банк захира суммасини охирги сана ҳолати бўйича аниқланган, кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммасига мувофиқлаштириши лозим. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт ХХХ99

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Кредитнинг тегишли категорияси (контр — актив)»;

Кт 56802

«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Кредитлар» (ҳисобот йилида шакллантирилган захиралар бўйича) ёки

Кт 45994

«Бошқа фоизсиз даромадлар» (олдинги ҳисобот йилларида шакллантирилган захиралар бўйича).

30. Кредитларни қайтарилиши қарз олувчининг асосий, шунингдек иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Агар кредит кафолат берувчи (кафил) томонидан қайтарилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 202ХХ

Кафолат берувчи (кафил)нинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ёки

Дт 10301

«ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» (агар маблағ олувчига бошқа тижорат банки томонидан хизмат кўрсатилса);

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Кредитлар нақд пулда қайтарилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 10101

«Айланма кассадаги нақд пуллар»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

31. Агар кредитга фоиз ўстирмаслик мақоми берилмаган бўлса, унда кредитлар бўйича фоизлар тушуми қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттирилади:

Дт 202ХХ

Қарз олувчининг талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварағи;

Кт 16309

«Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар».

32. Қарздор томонидан гаров билан таъминланмаган кредит қайтарилмаса ёки тўлиқ қайтарилмаганда, уларни шакллантирилган захира ҳисобидан ҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт ХХХ99

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси Кредитнинг тегишли категорияси (контр-актив);

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

33. Гаров билан таъминланган кредит қарздор томонидан қайтарилмаса ёки тўлиқ қайтарилмаган ҳолда, банк кредитни қайтариш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ундирувга қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ким-ошди савдоси орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан маблағлар келиб тушганда 10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи дебетланади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи кредитланади.
Кредитлар бўйича асосий қарзни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизларни сўндириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
а) Асосий қарз қайтарилганда:

Дт 29801

«Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи;

б) Асосий қарз тўлиқ қайтарилгандан кейин, фоизлар сўндирилганда:

Дт 29801

«Мижозлар билан ҳисоб-китоблар»;

Кт 4ХХХХ

Кредитлар бўйича фоизли даромадлар.

34. Кредит гаровга олинган мол-мулкни ўз эгалигига олиш йўли билан қайтарилган тақдирда, кредитнинг баланс қиймати ва гаровга қўйилган мол-мулкнинг ҳаққоний қийматидан қайси бири кам бўлса, ўша қиймат бўйича, уни сотиш бўйича қилинган харажатларни чегирган ҳолда, лекин қайта савдодаги дастлабки сотув баҳосидан 10 фоиз кам бўлмаган суммада қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт 16701

«Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк»;

Кт

Ссуда ҳисобварағи.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 369-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 31 декабрдаги 28/9-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-18, 2005 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 17-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 25 июндаги 14/4-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-19, 2005 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 219-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 20 августдаги 18/7-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерлик ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-20, 2005 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 290-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 7/6-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-21, 2006 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 99-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 15 июндаги 13/7-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-22, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 300-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 8/4-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-23, 2007 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 147-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2007 йил 30 июндаги 18/4-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-24, 2007 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 325-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 1 мартдаги 6/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-25, 2008 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 75-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-26, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 30-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 16 майдаги 15/1-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-27, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 278-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 10 апрелдаги 14/1-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-28, 2010 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 156-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 11 декабрдаги 40/5-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-29, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 27-модда).
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-30, 2013 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 51-модда).
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 27 июлдаги 14/10-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-31, 2013 йил 21 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 460-модда).
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 18 мартдаги 6/4-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-32, 2017 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 239-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 5 июндаги 11/1-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-33, 2017 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 509-модда).
18. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 12 августдаги 19/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-34, 2017 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 912-модда).
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 7 октябрдаги 27/7-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-35, 2017 йил 15 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2018 й., 10/17/773-35/0260-сон).
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/7-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-36, 2017 йил 27 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2017 й., 10/17/773-36/0468-сон).
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сон «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 773-37, 2018 йил 15 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон).
22. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2002 йил 12 октябрдаги 23/8-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1199, 2003 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон).
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/7-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1199-1, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 420-модда).
24. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1199-2, 2014 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 40-сон, 502-модда).
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 27 ноябрдаги 25/8-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1434, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 510-модда; 2010 й., 46-сон, 422-модда).
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1434-1, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 422-модда).
27. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 27 ноябрдаги 25/9-сон «Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1435, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 511-модда).
28. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 10 октябрдаги 29/3-сон «Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1435-1, 2015 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 42-сон, 544-модда).


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3336/1101-сон; 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон)

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling