1. Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]


Download 94.79 Kb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi94.79 Kb.
#1060414
  1   2   3
Bog'liq
9 сон БҲС Номоддий активлар 3169 24 06 2019




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]

[ТСЗ:

1.Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3169]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]

1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 май,
59-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 20 майдаги 59-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар»
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) номоддий активлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Стандартнинг мақсади бошқа стандартда аниқ кўрсатмалар мавжуд бўлмаган номоддий активлар ҳисобини аниқлашдан иборат.
Ташкилотлар номоддий активни фақатгина муайян мезонларга мувофиқ ҳисобга олиниши, уларнинг баланс қийматини ҳисоблаши ва номоддий активлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилишини таъминлаши лозим.
Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
амортизация — фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва киритиш;

Download 94.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling