1. Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]


Download 94.79 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi94.79 Kb.
#1060414
1   2   3
Bog'liq
9 сон БҲС Номоддий активлар 3169 24 06 2019

бошланғич қиймат — номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;
гудвилл — ташкилотдан алоҳида идентификация қилиниши ва баҳоланиши мумкин бўлмаган омиллар (ташкилот номи ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг талабгорлиги, муайян обрў ва ишга доир алоқалар мавжудлиги, жойлашган ер ва бошқа шунга ўхшаш омиллар) таъсирида вужудга келадиган номоддий актив;
жорий қиймат — маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
ишлаб чиқиш — янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган материаллар, асбоблар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ва хизматларни ёки ишлаб чиқариш жараёнини режалаштиришда тадқиқот натижаларини ҳамда билим ва кўникмаларни қўллаш;
мутлақ ҳуқуқ — бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ.
номоддий активлар — ташкилот томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари.
тадқиқот — янги илмий ёки техник билим ва тушунчаларни олиш учун ҳақиқий ва режалаштирилган изланиш;
тугатиш қиймати — номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси;

Download 94.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling